Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Энса азоб тортганда...

18.06.2021
323 марта ўқилди
Энса азоб тортганда...

«Энсам тинмай оғрийди, оғриқ бўйнимга ҳам беради, бош мияга қарши ҳеч қандай дори наф бермаяпти» деб шикоят қилишади баъзи беморлар. Энса соҳасидаги оғриқни бош мия касалликлари билан боғлаш ҳар доим ҳам ҳақиқатга тўғри келавермайди.

Чунки бошнинг энса соҳасини юқори бўйин умуртқаларидан чиқувчи нервлар бошқаради. Демак, энса соҳасидаги оғриқлар, (айниқса, санчувчи) ва увишишларга шикоят қилган беморда бўйин умуртқаси касалликларини ҳам излаш керак. Булар бўйин остеохондрози, бўйин радикулити, бўйин умуртқалари диск чурраси, энса-бўйин соҳаси нервлари шамоллаши ва ҳоказо. Бемор энса соҳасидаги ачиштирувчи ва санчувчи оғриқлардан ташқари, бўйин умуртқаларининг «қотиб қолиши», қулоқда шовқин ва унинг битиб қолиши, бош айланиши, юрганда гандираклаб кетиш каби ҳолатлардан ҳам шикоят қилади.

Уларда иккала елкани кўтара олмаслик, юрак соҳасида санчувчи оғриқлар, қўл бармоқларининг увишиб қолиши каби белгилар ҳам кузатилади.
Ташхис қандай қўйилади? Авваломбор, бўйин соҳаси рақамли рентген, компьютер томография ёки магнитли-резонанс томография ёрдамида текширилади. Бўйин умуртқалари орасидан ўтувчи қон томирларни текшириш учун ультратовуш усуллардан (доплерография ёки дуплекс) фойдаланилади.

Ташхис қўйиш ва даволашда қандай хатоларга йўл қўйилади? Энса соҳасидаги оғриқлар сабаби фақат бош мияда деб ўйлашади ва шу боис фақат бошни текширишади. Ҳолбуки, бош мия КТ ёки МРТ қилинади, унинг қон томирлари текширилади, ЭЭГ қилинади. Бунинг натижасида энг кўп тарқалган ташхислардан бири қўйилади, яъни «бош мияда қон айланиши бузилган», «мия пардалари шамоллаган», «миянинг ички босими ошган». Бунинг оқибатида аслида зарур бўлмаган дори-дармонлар тавсия этилади ва кўзланган натижага эришилмайди. Аслида эса беморда бўйин умуртқалари патологияси бўлиши мумкин.

Нима қилиш керак? Энса соҳасида оғриқ, бош айланиши ва қулоғида шовқин бўлган беморда бош мияни текшириш билан бир қаторда бўйин умуртқаларини ҳам текшириш керак.

Даволаш муолажаси қандай ўтказилади? Ташхис аниқлангач, невропатолог даволаш муолажаларини олиб боради. Бунинг учун яллиғланиш ва остеохондрозга қарши дори воситалари, физиотерапевтик муолажалар, дорилар электрофорези, игна билан даволаш ва фақат врач томонидан ўтказиладиган махсус даволаш усуллари қўлланилади.
Мануал терапия каби муолажалардан эҳтиёт бўлиш зарур. Бўйин умуртқаларини рентген қилмасдан туриб мануал терапия ўтказиш асло мумкин эмас.

Яна қандай касалликларда энса оғрийди? Мигрен касаллигида (энса мигрени), насл сурувчи бош оғриқларда, артериал қон босим ошганида, бўйин-энса суяк битишмалари патологиясида ҳамда кам ҳолларда энса соҳаси ўсмаларида энса оғрийди.

Зарифбой ИБОДУЛЛАЕВ,

тиббиёт фанлари доктори, профессор

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330