Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилган анъанавий халқаро турнирда ўзбекистонлик спортчилар 8 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медални қўлга киритди.
Турли масофаларга югуришда Ортиқ Рамазонов биттадан олтин ва кумуш, Хуршид Аҳмадалиев олтин, Николай Розанов ва Зикрилло Маматқулов кумуш, Руслан Носиров биттадан кумуш ва бронза, Севара Кучмурадова иккита бронза, Нурхон Муҳитдинова ва Наталья Асанова биттадан бронза медалга сазовор бўлди.
Найза улоқтиришда аёллар ўртасидаги баҳсларда Анастасия Свечникова биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Нозима Мухторова учинчи ўринни қўлга киритди. Эркак спортчилар ўртасида ҳамюртимиз Нуриддин Рўзматов иккинчи ўринга сазовор бўлди. Узунликка сакраш баҳсларида Андрей Резниченко шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Никита Логинов иккинчи ўринни эгаллади.
Уч ҳатлаб сакраш баҳсларида Виктория Дирдинага тенг келадиган спортчи топилмади. Оксана Молчанова ва Иван Денисов кумуш, Василис Монолис бронза медаль билан тақдирланди. Сергей Дементьев ядро улоқтириш мусобақаларида тенгсиз эканини исботлади. Артём Давлетов иккинчи бўлди. Шунингдек, терма жамоамиз аъзолари эстафета баҳсларида маррага биринчи етиб келди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатДиарея енгил касаллик эмас!
Ўлкамизда ёз фасли пишиқчилик, тўкинлик палласи ҳисобланади. Бироқ, ушбу фаслнинг ўзига хос инжиқликлари ҳам бор. Яъни, иссиқ иқлим турли юқумли инфекциялар ва бактериялар кўпайиши
Тиббий сабоқларСепсисга енгил қараманг
Сепсис йиринглатувчи микробларнинг маҳаллий инфекция ўчоғидан қон оқимига, лимфа йўлларига, улардан эса беморнинг барча тўқима ва аъзоларига тарқалишидан келиб чиқадиган умумий инф
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
