Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги мултимедиа-умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказида Халқ таълими вазирлиги тизимида анъанавий равишда ўтказилиб келинаётган "Энг яхши веб-сайт" кўрик-танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Қайд этиш жоизки, жорий йилги кўрик-танлов ҳам юқори даражада ташкил этилди. moodle uzedu.uz масофавий таълим портали орқали ташкил этилган мазкур кўрик-танловига юртимиздаги умумтаълим мактабларидан 200 га яқин аризалар келиб тушган эди.
Танлов ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, "Энг яхши таълим муассасаси веб-сайти" йўналиши бўйича биринчи ўринга Тошкент шаҳар Ҳамза туманидаги 166-мактабнинг www.school166.uz, иккинчи ўринга Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги 22-мактабнинг www.22-school.uz, учинчи ўринга эса Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 142-мактабнинг www.maktab142.zn.uz ходимлари веб-сайти ижодкорлари муносиб деб топилди. Шунингдек, "Энг яхши ўқитувчи веб-сайти" номинацияси бўйича биринчи ўринга пойтахтимиздаги 50-мактаб ўқитувчиси Олга Мячинанинг www.olgam.zn.uz сайти сазавор бўлган бўлса, Навоий вилоятидаги 7-мактаб ўқитувчиси Зумрад Нуруллаеванинг www.axborot.zn.uz сайти иккинчи ҳамда Бухоро вилояти 1-мактаб ўқитувчиси Ахтам Болтаевнинг www.axtam-boltayev.orca.uz сайти учинчи ўринга лойиқ деб топилди.
"Энг яхши ўқувчи веб-сайти" номинациясида биринчи ўринни Навоий вилояти Учқудуқ шаҳридаги 7-мактаб ўқувчиси Шоҳжаҳон Икромов www.3quduq7.zn.uz, иккинчи ўринни Фарғона шаҳар 40-ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси Рустем Каттахонов www.student-school40.uz ва учинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги "Прогресс" мактабининг 5-синф ўқувчиси Павел Сарминлар www.moreqames.orca.uz сайтлари учун олдилар.
Бундан ташқари, кўрик-танловда Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги 10-сонли мактабнинг www.dtm10maktab.zn.uz сайти, Самарқанд вилояти Самарқанд шахридаги 34-умумтаълим мактаби ўқувчиси Азамат Тошев www.azamat.mtt.uz сайти, - Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги 5-сонли мактаб ўқувчиси Абдулазиз Султонов www.doda80.zn.uz сайти учун диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
