Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЭНГ ЯХШИ ОРОМГОҲ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

14.09.2015
40 марта ўқилди
ЭНГ ЯХШИ ОРОМГОҲ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Мамлакатимиз таълим муассасаларида янги ўқув йили ҳам бошланди. Болалар ёзги таътилда мароқли ҳордиқ олиб янги куч ва шижоат билан ўқув йилини бош­ладилар. Уларнинг таътил ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида юртимизда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ йилдан-йилга турли йўналишларда ўз иқтидорини намоён этиб дунё миқёсида эътироф этилаётган ўқувчилар сони ҳам ортиб бормоқда. Бу, шубҳасиз, давлатимиз томонидан ёшларнинг ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамол бўлиб улғайишлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир.

“Туркистон” саройида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан ўтказилган 2015 йилги мавсум якуни бўйича болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг V республика форумида шу ҳақда сўз борди.

Дарҳақиқат, фақат ёз мавсумида эмас, балки йил давомида болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришга тайёргарлик кўрилиб, барча ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига эришилди. Мазкур жараёнга 300 мингдан ортиқ ўғил-қиз қамраб олинди. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида яшовчи болалар, “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари, серфарзанд, алоҳида эҳтиёжли оилаларнинг болалари юртимиздаги сўлим оромгоҳларга имтиёзли тарзда жалб этилди.

Жорий йилда 1 минг 167 оромгоҳ фаолияти йўлга қўйилди. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш концепцияси”га мувофиқ ҳамда ижтимоий ҳамкорлик асосида ташкил этилди.

Форумда энг намунали деб топилган оромгоҳларнинг раҳбарлари, мураббий ва тарбиячилари, тиббиёт ходимлари, етакчилар, ҳомий ташкилот ва идоралар мутасаддиларига “Бахтиёр болалар мамлакати” статуэткаси, эсдалик совғалари, дипломлар ва касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларга бепул йўлланмалар топширилди.

Теглар:#2015/37

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?Табобат

Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?

Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига

29.03.2024354
Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференцияТабобат

Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция

Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман

12.10.2023353
Буқоқ наслдан наслга ўтадими?Табобат

Буқоқ наслдан наслга ўтадими?

Буқоқ касаллиги насл суради. Жумладан, буқоқнинг тугунли, аутоиммун тиреоидит ва ёйма заҳар тури ота-онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Бироқ саломатликка эътиборли бўлинса, шифокор к

19.10.2022339