
- Маълумотларга кўра, Ер юзида 6 минг 809 та тил бор. Бу тилларга эгалик қилувчиларнинг аксарияти Африка ва Осиёда.
- Тилларнинг айримлари ривожланиб, сўзлашувчилари сони кўпайиб боряпти. Айримлари эса, йўқолиб кетиш хавфи остида.
- Тил яшаб қолиши учун унда сўзлашувчилар сони камида 100 минг киши бўлиши керак. Ҳозир дунёда 400 га яқин тил йўқолиб бораётган тиллар сафига киритилган.
- Тиллар ўлишининг асосий сабабларидан бири унда сўзлашувчиларнинг нотекис тақсимланганидир. Ер юзи аҳолисининг 80 фоизи 80 та тилда сўзлашади. 3500 та тилдан эса сайёра аҳолисининг 0,2 фоизигина фойдаланади, холос.
- Ҳозир 46 та тилда фақат бир кишигина сўзлашади. Агар бу тиллар бошқаларга ўргатилмаса, улар ўтмиш бўлиб қолиши турган гап. Шунингдек, 3-4 кишигина биладиган тиллар ҳам талайгина. 200 га яқин тилнинг эса 10 нафардан сўзлашувчиси бор.
- Африка қитъасида жами 1000 дан ортиқ тилда сўзлашилади.
- Папуа-Гвинеяда 700 дан кўпроқ тил амал қилади. Уларнинг қай бирини давлат тили сифатида белгилаш анча вақт баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. Шу сабабли конституцияда давлат тили йўқлиги белгиланган. Иш юритишда инглиз тили ва унинг маҳаллий лаҳжаси – пижин-инглишдан фойдаланилади.
- Хитой тилининг мандарин лаҳжаси энг кўп сўзлашувчига эга – унда 885 миллиондан ортиқ киши гаплашади. Бу борада иккинчи ўринни испан (332 миллион), учинчи ўринни инглиз (322 миллион), тўртинчи ўринни бенгал тили (189 миллион) эгаллайди.
- Халқаро сунъий тил – эсперантонини 1887 йили варшавалик врач Людвик Заменгоф тузган.
- Африка халқлари гаплашадиган суахили тили маҳаллий қабилалар, араб ва португал тиллари чатишмасидан ҳосил бўлган.
- Бирлашган Миллатлар Ташкилотида олтита расмий тил амалда – инглиз, француз, араб, хитой, рус ва испан тиллари.
- Энг қийин тиллардан бири баск тилидир. Ҳатто уни Иккинчи жаҳон уруши йилларида махфий ахборотларни алмашиш учун ишлатишган. Қийинлик бобида табасаран тили ҳам ўзига хос. У Доғистонда давлат тиллари қаторига киритилган. Бу тилда 48 та келишик бор! Эскимослар тилида эса ҳозирги замон феълининг 63 та шакли, отларга қўшиладиган 252 та қўшимча бор!
- Санскрит тилидаги матнларни малакали таржима қилиш ёки шу тилда ёзиш учун бу тилни камида 12 йил ўрганиш керак бўлади.
- Эскимос тилида “қор” сўзининг йигирмадан ортиқ маънодошлари бор.
- Энг қадимги алифболардан ҳозиргача сақланиб келган ҳарф – О. Фанга маълум бўлишича, у милоддан олдинги 1300 йиллар атрофида финикия алифбосида қўлланилган ва ҳозирга қадар ўзгаришларга учрамаган. Бугун бу ҳарф дунё халқлари алифболарининг 65 тасидан ўрин олган.
- Хитой тилида 50 мингдан ортиқ иероглиф бор. Бироқ газета ўқиш учун уларнинг 2 мингтасини билиш кифоя қилади.
- Папуа-Янги Гвинеядаги ротакас тили алифбосида бор-йўғи 12 та ҳарф бор.
- Ботсвана ва Намибияда гаплашиладиган кхонг тилида 112 та товуш бор.
- Камбожада давлат тилларидан бири сифатида эътироф этилган кхмер тили алифбосида 74 та ҳарф бор. Бу дунёдаги энг катта алифбодир. Бу тилда мамлакат аҳолисининг 12 миллиони гаплашади.
- Седанг тилида (Вьетнам) 50 та унли товуш бор.
- Ҳиндистонда 17 та расмий тил бор. Иккинчи ўринда Жанубий Африка Республикаси туради – у ерда 11 та расмий тил амал қилади.
- Кавказ минтақасида 40 та тилда сўзлашилади. Улардан бири – абхаз тилида 2 та унли ва 60 та ундош товуш бор.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?
Шамоллаш туфайли бурун оқиши ёки аллергик ринитдан азият чекаётган аксарият беморларга бурун ювиш муолажаси тавсия этилади. Хўш, мазкур даволаш усулининг самараси қандай? У кимларг
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СаломатликУйқусизликка қарши қайси витамин фойда беради?
Маълумотларга кўра, дунё бўйича ҳар уч кишидан бири вақти-вақти билан уйқусизлик муаммосидан азият чекади. Айниқса, бундан кексалар кўпроқ қийналиши маълум. Аммо сўнгги пайтларда с
Гўдак қачон она сутидан ажратилади?
Она сути – гўдакнинг соғлом улғайишида бебаҳо озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни юқумли хасталиклардан ҳимояловчи иммун таначалар, ҳазм жараёнини яхшиловчи ферментлар ҳамда бошқа
