Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Энг намунали оила” республика танлови эълон қилинди

05.05.2017
49 марта ўқилди
“Энг намунали оила” республика танлови эълон қилинди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари федерацияси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви, “Нуроний” жамғармаси, “Оила” илмий-амалий маркази ва “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди “ЭНГ НАМУНАЛИ ОИЛА” республика танловини эълон қилади.

Халқимизга хос энг улуғ қадрият – оилани улуғлаш, унинг жамият ҳаётидаги, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашдаги аҳамиятини эътироф этиш, мамлакатимизда оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаларини тарғиб қилиш, оилаларни мустаҳкамлашда кенг жамоатчиликнинг ўрнини ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиб бериш, шунингдек, ибратли оилаларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур танлов 4 босқичда бўлиб, маҳалла босқичи 15 май – халқаро Оила куни арафасида, туман (шаҳар) босқичи июль ойида, ҳудудий босқич Мустақиллик байрами арафасида, республика босқичи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида – декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Танлов шартлари:

Иштирокчилар барча босқичларда қуйидаги шартлар асосида 10 баллик тизимда баҳоланади:

1-шарт – Оилаларнинг таништирув чиқишлари.

Иштирокчилар ўз оиласи таркиби, касб-кори, оила аъзоларининг севимли машғулоти, эр-хотиннинг оила қуриш жараёни, қайнона-келин муносабатлари, фарзандларни гўзал ахлоқ, илму маърифат, жисмоний ва руҳий уйғунликда камолга етказиши, набиралар тарбиясидаги ҳаётий тажрибаси, оиладаги анъана ва қадриятлари тўғрисида ҳаётий мисоллар асосида қизиқарли тарзда баён қилади (таништирув шеърий ёки мусиқий тарзда бўлиши ҳам мумкин). Бажари ш вақти – 5 дақиқа.

2-шарт – “Биз китобхон оиламиз”.

Оила кутубхонаси, оила аъзоларининг замон билан ҳамнафаслиги, кийиниш, муомала маданияти, дунёқарашининг кенглигида, уларнинг “оммавий маданият” ва бошқа ғоявий таҳдидларга қарши кураша оладиган, мустақил фикрга эга бўлиши, шунингдек, фарзандларнинг турли ютуқларга эришувида китобнинг аҳамияти юзасидан тезкор савол-жавоблар.

3-шарт – “Оила мустаҳкамлиги – юрт тинчлиги” мавзусида видеоролик.

Оилавий ҳаётда учрайдиган лоқайдлик, бир-бирини кўролмаслик, оилада эр-хотин, қайнона-келин, қўни-қўшнилар ўртасидаги келишмовчилик, чет элга иш излаб кетиш, тўй-ҳашамлардаги ортиқча дабдабабозлик, ёшларни диний экстремизм, жиноят йўлига кириб кетиши каби муаммоли воқеий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан 3 минутлик видеоролик тайёрлаш.

Тақдирлаш:

Танловнинг барча босқичларида 1-, 2-, 3-ўрин ғолиблари ва “Китобсевар оила”, “Спортчи оила”, “Ишбилармон оила” “Меҳрибон қайнона”, “Аҳил оила”, “Саховатли оила”, “Ибратли келин”, “Файзли оила” номинациялари бўйича совриндорлар аниқланиб, улар ҳамкор ташкилотларнинг диплом, сертификатлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Ҳудудий босқичларда 1-ўринни қўлга киритган оилалар танловнинг якуний босқичида иштирок этади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Саралаш ва ҳудудий босқичлар учун:

1) Оила таркиби ва уларнинг фаолияти ҳақидаги маълумотлар (шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, никоҳ расмийлаштирилганлиги ҳақидаги ҳужжат ва дипломлар нусхаси).

2) Фуқаролар йиғини, қўни-қўшнилар ва иш жойидан оила аъзолари ҳақида тавсифий маълумотнома. Тавсифий маълумотномада қуйидагиларга эътибор қаратилади: оиланинг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва хўжалик юритиши, жамоат ишларидаги иштироки, маҳалла ва таълим муассасалари билан алоқаси, эр-хотиннинг аҳиллиги ва ҳамжиҳатлиги, қайнона-келин, оила аъзолари ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва бошқа мезонларга эътибор қаратиш.

Якуний босқич учун:

1) Ҳудудий босқич бўйича ҳакамлар ҳайъатининг баённомаси.

2) Иштирокчилар паспорти, никоҳ тузилганлиги ва фарзандлари туғилганлиги ҳақида гувоҳнома нусхалари.

Теглар:#2017/18

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИЖамият

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ

Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ

07.03.2024781
Ёшларнинг молиявий кўмакчисиИқтисод

Ёшларнинг молиявий кўмакчиси

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан “Умумжаҳон пул ҳафталиги” доирасида ўтказилган “Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс” танлови натижалари эълон қилинди. Унда Сурхондарё вилояти Т

24.05.2021198
Рақамли технология – ёшлар нигоҳидаЖамият

Рақамли технология – ёшлар нигоҳида

Инновацион ривожланиш вазирлигига қарашли “XXI asr texnologiyalari” журнали ўқувчи-ёшлар ўртасида “Рақамли технология – ёшлар нигоҳида” номли танлов эълон қилган эди. Турмуш тарзим

26.04.2021179