
Мичиган университети мутахассислари ҳажми 0,04 миллиметр кубга тенг бўлган компьютер яратиб, IBM компанияси ўрнатган рекоддан ўн марта кичик моделни тақдим этдилар.
Янги компьютер жуда кичик бўлиб, уни шоли дони билан қиёслаганда, гуруч баҳайбат бўлиб кўринади. Бундан ташқари у жуда самарали ишлайди. Унинг ишлаши учун ёруғлик диоди зарур.
Ўлчамини кичик бўлиши тадқиқотчилардан ижодий ёндашувни талаб қилди. Айрим занжирларда диодлар ўрнига бошқарилувчи деб номланадиган конденсаторлардан фойдаланилди. Жуда кам энергия сарфловчи қурилмалар ишлаётганда юзага келадиган шовқинни йўқотиш учун чоралар кўрилди. Ушбу компьютернинг ўртача энергия сарфи 16 наноВаттга тенг.
Ҳозирча ушбу компьютер фақат битта вазифани бажариши яъни, ҳароратни ўлчаши мумкин. Бундан мақсад инсон организмдаги алоҳида гуруҳ ҳужайраларда ўлчов олиб боришдан иборат. Олимлар соғлом тўқималардан кўра ўсма тўқималарида ҳарорат юқорироқ бўлишини тахмин қилишар эди. Бироқ, ҳозиргача бу тахминни амалиётда текшириб кўриш имкони йўқ эди. Бундан ташқари янги компьютердан кўз касалликлари диагностикасида ва турли биокимёвий жараёнларда ҳам фойдаланиш мумкин.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
Тиббий сабоқларКОМПЬЮТЕРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ БИЛАМИЗ, ҲИМОЯЛАНИШНИ-ЧИ?
Касб тақозоси туфайли кўпчилик узоқ вақт компьютер олдида ўтиради. Ҳар куни такрорланадиган бундай ҳолатдан кейин бора-бора кўзларда қизариш, оғриқ пайдо бўлиши бор гап. Ана шундай
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
