
(ҳикоя)
Негадир Алишернинг тез-тез тоби қочиб туради. Шу боис у дарсларга ҳам тўлиқ қатнаша олмайди. Онаси Раъно опа ҳам фарзандини тез-тез шифокорлар кўригига олиб борар, лекин бундан наф чиқмасди. Бу ҳолдан унинг синф раҳбари Гулноза опа ҳам хавотирда эди. Чунки, синфнинг рейтинги ҳар бир ўқувчининг фаоллигига боғлиқ. Шу боис у Алишернинг ҳолидан хабар олиб, шогирдига қолдирган дарслари ҳақида керакли маълумотларни беришга ҳаракат қилади.
Алишер 10 ёшга тўлганида ота-онаси уни шаҳардаги энг катта тиббиёт марказига тиббий кўрикка олиб боришди. У ҳар бир текширувдан ўтаркан, шифокорларнинг синчков нигоҳларидан, ширин сўзларидан руҳланар эди. Айниқса, шифокор Давлат аканинг ҳузурига кирганида унинг “Алишер ўғлим, сен жуда ҳам жасур бола экансан. Агар мен томонда бўлсанг касалликни бирга енгамиз. Аксинча бўлса, касаллик сени енгиб қўяди” – дегани унга анча далда бўлди.
– Қайси спортни ёқтирасан? – сўради у яна.
– Футболни дея қисқа жавоб берди Алишер.
Давлат ака мийиғида кулди-да, “жуда соз, бўлмаса мен айтган дориларни ичиб, жисмоний машқлар билан шуғулланасан. Сўнг сени тез кунларда спорт мактабига олиб борамиз”, – деб Алишернинг бошини аста силади.
Ўша куни у кўтаринки кайфиятда шифокор ҳузуридан чиқди. Орадан кунлар ўтди. Алишер муолажалар сабаб ўзини анча тетик ҳис қила бошлади.
Давлат аканинг баъзида қўнғироқ қилиб, ундан ҳол-аҳвол сораб туриши, унга катта куч бағишлар эди. Синфдош дўстларининг олдига келганда устозининг уни маҳкам бағрига босиши, жажжигина синфдош қиз Чароснинг: “Энди касал бўлмайсан-а?” – дея зорланиши Алишерни янада кучлироқ бўлишига даъват этди.
Шу сабаб бўлди-ю, унинг соғлиги яхши томонга ўзгарди.
Яқинда у таҳсил оладиган мактабда синфлар аро футбол мусобақаси ўтказилди. Унда энг кўп голни Алишер урди. Мактаб раҳбарияти томонидан унга фахрий ёрлиқ ва нишон топширилди. Шу куни Алишер ич-ичига сиғмас, дунёни қувончга тўлдиргиси келарди. Эртасига у дадаси билан бўйнига нишонни таққанча Давлат аканинг ҳузурига борди. Шифокор Алишернинг муваффақиятини кўриб, “яшавор, чемпион” дея елкасига аста қоқиб қўйди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиОИВ инфекцияси нима?
ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс
Тиббиёт оламиКуз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?
Куз – пишиқчилик мавсуми, ўзгаришлар фасли. Унинг табиатига монанд об-ҳаво ҳам тобора салқинлашиб бораверади. Шу боис шифокорлар мазкур фаслда саломатликка кўпроқ эътиборли бўлишни
Тиббиёт оламиҚулоқ пардасининг тешилиши тикланадими?
Қулоқ пардасининг тешилишида қон кетиши, эшитиш қобилияти пасайиши, бош айланиши, қулоқда кучли оғриқ пайдо бўлади. Ташхис отоскопик текширув орқали амалга оширилади. Инфекцияни да
Тиббиёт оламиСУЯК ВА АСАБ: боғлиқлик борми?
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Искандар ХЎЖАНОВ билан болалар травматологияси бў
