Спорт мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялашнинг ажралмас таркибий қисмига айланган. Болалар ва ўсмирлар, айниқса, қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда спортнинг ўрни беқиёсдир.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан “Энг фаол болалар спорти тарғиботчиси” танловининг эълон қилиниши ҳам бу борада олиб борилаётган кенг кўламли ишларни янада ривожлантиришга имкон яратади. Танлов умумтаълим мактабларининг 5-9-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади.
Танловни ўтказишдан мақсад болалар ва ўсмирлар ўртасида спортга қизиқишни кучайтириш, уларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, бунинг учун энг аввало, оила, таълим муассасалари ва маҳаллаларда тегишли шарт-шароит ва маънавий муҳит яратиш учун кенг қамровли ва таъсирчан тарғибот ишларини ташкил этиш, таълим муассасаларида жисмоний тарбия дарслари, спорт сексиялари ва тўгараклари фаолиятини янада жонлантириш, ўқувчи-ёшларда спортга бўлган қизиқишни рағбатлантириш, иқтидорли ўқувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.
Танлов уч босқичда – мактаб, туман (шаҳар) ва вилоят миқёсида ташкил этилади. Мазкур танлов йил давомида ўтказилади ва унда ўқувчилар спорт саломатликни мустаҳкамлашини тарғиб қилиш борасидаги иншо, деворий газеталар, тақдимотлар, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган материаллар, фотосуратлар, интернет материаллари йўналишларида иштирок этади.
Танловнинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган 28 нафар иштирокчи (ҳар бир ҳудуддан бир нафардан ўғил бола ва қиз бола) 2015-йил май ойида Хоразм вилоятида бўлиб ўтадиган “Умид ниҳоллари – 2015” спорт ўйинларида Халқ таълими вазирлиги ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг махсус сертификати ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?
Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
