
Энди тишларнинг шикастланган жойларини мустақил тарзда қайта тиклаш орқали пломбалардан фойдаланишга чек қўйиш мумкин.
Лондондаги Қироллик коллежи жамоаси тидеглусиб кимёвий моддаси сичқонларнинг тиш пульпасидаги ҳужайраларни ва тишдаги кичик тешикларни мустақил равишда даволашга мажбур қила олишини аниқлади. Тадқиқотда ушбу усул тўлиқ ва самарали табиий тикланишга олиб келиши таъкидланган.
Тишларда регенерация (тикланиш) қобилияти чекланган бўлади. Агар ички тиш пульпаси очилиб қолса, одам организми қалин тиш тўқимаси – дентин (бевосита эмал остидаги қатлам)дан ингичка тасма ярата олади. Аммо катта тешикларни бундай тарзда даволаб бўлмайди.
Тидесглусиб препарати тиш пульпасидаги тана ҳужайралари фаоллигини кучайтиради. Препаратга ботирилган эрувчан ғоваксимон губка тишнинг шикастланган қисмига қўйилиб, устидан ҳимоя қопламаси сурилганда у парчаланиб боради ва ўрнини дентин тўлдиради.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?
Шамоллаш туфайли бурун оқиши ёки аллергик ринитдан азият чекаётган аксарият беморларга бурун ювиш муолажаси тавсия этилади. Хўш, мазкур даволаш усулининг самараси қандай? У кимларг
