
Америкалик олимлар 2х2 мм ўлчамдаги тиш датчигини яратди. Ундан озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолини назорат қилишда фойдаланиш мумкин.
Ушбу сенсорнинг вазифаси маҳсулот таркибидаги глюкоза, туз зичлиги ва алкогол ҳақида мобил қурилмага маълумот бериш билан чекланган. Бироқ, олимлар келажакда сенсорни маҳсулотларнинг озуқавий хусусиятлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш имкони ҳақида гапирмоқда.
Сенсор уч қатламдан иборат: ўрта қатлам озиқ-овқат маҳсулотини ўзига шимади. Икки ташқи қатлам эса тўртбурчак шаклдаги иккита олтин асосли гардишдан иборат. Марказий қатламга аввал маълум бўлган озиқ-овқат таъсир этса, унинг электр хусусияти ўзгаради. Кейин у турли жадалликдаги радиотўлқин узата бошлайди. Дастлаб маълумотлар тўпланади ва радиотўлқин ёрдамида узатилади.
Тадқиқот муаллифлари сенсорни яратишда радиотўлқинли идентификация технологиясидан фойдаланганликларини қайд этмоқда. Бу эса сенсорни қайси юзага (тиш ёки терига) бириктирилганидан қатъий назар маълумот узатиш имконини яратади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
ТабобатСкрининг текширувлари орқали аниқлаб бўлмайдиган ортопедик касалликлар қандай даволанади?
Ҳомиладорлик давридаги скрининг текширувлари болаларнинг соғлом туғилиши, улардаги нуқсонларни эрта аниқлаб, бартараф этиш, ўғил-қизлар орасидаги ногиронлик кўрсаткичларини кескин
Тиббий сабоқларСтоматологик муолажа орқали касаллик юқиши мумкинми?
Тиш даволатиш, олдириш, қўйдириш, тиш тошларини тозалатиш ва шу каби муолажалар қон билан боғлиқ муолажалар ҳисобланади.ОИВ инфекцияси, гепатит В, гепатит С каби бир қатор юқумли к
