Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бугун ҳар бир соҳада ўз самарасини бермоқда. мамлакатимиз олимларининг кашфиётларини бугун бутун дунё эътироф этмоқда.
Олим Ёрқин Тошмуродов инсон организмида ривожланаётган саратонни эрта босқичдаёқ аниқлайдиган замонавий аппарат – компьютер томографиясини ихтиро қилди.
– Аксарият ҳолларда тиббиёт муассасаларида фойдаланилаётган томография ёрдамида одам танасидаги ўсимта ёки тугуннинг фақатгина бир миллиметрдан бир сантиметргача бўлган ҳажмини ўлчаш мумкин, – дейди Ёрқин Тошмуродов. – Биз яратган курилманинг афзаллиги шундаки, у жуда кичик, ҳатто бир микрометргача бўлган хавфли ўсимта ёки тугунни ҳам аниқлай олади.
Қайд этиш керакки, саратон касаллигининг ўнлаб турлари бор. Қачонлардир уни дарди-бедаво дейишарди. Энг ёмони, шу пайтгача саратон касаллигига шифо топиш имконияти ниҳоятда паст эди. Ёш олим Ёрқин Тошмуродовнинг илмий тадқиқоти натижасида саратон касалини эрта босқичда аниқлаш ва вақтида олдини олиш имконияти юзага келади. Яъни, мунтазам шифокор кўригидан ўтиб, саломатлигига бефарқ бўлмаган кишилар вақтида кутилмаган дарддан фориғ бўлишлари мумкин. Сабаби, юқорида айтилганидек, қурилма касалликни бошланғич давриданоқ илғаб олади.
Бу – янги ихтиро эскисидан бир неча карра устун, дегани. Унинг яна бир муҳим жиҳати, текширувлар жараёнида рентген нурланиши беморга ниҳоятда паст энергияда (аввалгисидан ўн баробар кам) таъсир кўрсатади.
Олим янги аппарат устида Ўзбекистон Фанлар Академияси физика-техника институтида салкам уч йилдан буён иш олиб бормоқда. Унинг илмий изланишлари АҚШ, Россия, Украина, Жанубий Корея ва Қозоғистоннинг илмий журналларида чоп этилган. Ўтган йили пойтахтимизда еттинчи бора ўтказилган “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар тақдимотлари” кўргазмасида намойиш қилинган қурилмага чет элликлар ҳам қизиқиш билдиришди ва ўша йилнинг 5-6 март кунлари Жанубий Кореяда бўлиб ўтган халқаро анжуманда олим ва мутахассислар эътиборига ҳавола этилди.
– Ушбу қурилма учун яқин орада патент оламиз, – дейди Ё.Тошмуродов. – Унинг ёрдамида минглаб одамларнинг саломатлиги тикланади, юзлаб инсонларнинг умри узаяди. Мақсадимиз ҳам шу, аслида.
Суҳбатдошимиз бир неча йил муқаддам республикамизда қуёш батареяларидан фойдаланиш тарғиботини олиб борган олимлардан бири. Унинг шу пайтгача ўнга яқин ихтиролари муваффақиятли деб топилди. Ўтган йилнинг кузида Республика Патентлар уюшмаси томонидан маъқулланган универсал қурилмаси кўпчиликка манзур бўлди.
– У зилзилани олдиндан сезади, – дейди суҳбатдошимиз. – Бундан ташқари, геология, металлургия саноатида, археологияда ҳам фойдаланиш мумкин. У ҳаво ва тупроқдаги альфа-бета ва радон радиактив нурланишларни ўлчайди.
Қурилманинг истеъмолга кириши билан айрим ҳудудларда тез-тез учрайдиган фавқулодда вазиятлардан аҳоли олдиндан хабардор бўлади ва етказиладиган иқтисодий зарарлар бир қадар бўлса-да камаяди. Суҳбатдошимизнинг айтишича, аппаратни ясаш учун унчалик кўп маблағ талаб қилинмайди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…
Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла
ТабобатҚандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?
Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига
МаданиятЁзнинг севимли маҳсулоти: эртаки тарвуздан заҳарланмай десангиз...
Ўлкамизга ёз кириб келиши билан мавсумнинг энг севимли маҳсулоти – тарвуз савдоси қизигандан қизийди. Сабаби жазирама кунларда тамадди учун ушбу резавордан фойдалироқ ва енгил ҳазм
