Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Энди мутахассис иш қидирмайди

15.10.2018
166 марта ўқилди
Энди мутахассис иш қидирмайди

Жорий йилнинг 5 июнида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда олий таълимни янги сифат даражасига олиб чиқиш учун муҳим  замин яратди.

Ушбу қарор республикамиздаги барча олий таълим муассасалари учун, хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги олий таълим даргоҳлари учун дастуриламал ҳисобланади.

Қарорнинг учинчи бандига кўра эндиликда кадрларни ижодий фикрловчи мутахассис сифатида тайёрлаш, касбнинг, соҳанинг ўзига хосликларига эътибор бериш имконияти пайдо бўлди. Истиқболда олий маълумотли мутахассис иш қидирмайди. Аксинча, иш берувчи ташкилот, корхона, муассаса ўз мутахассисини ўзи хоҳлагандай тайёрлаб олади. Унинг дип­лом олишини кутади ва энг мақбул шартлар асосида ишга қабул қилади. Бу билан самара ҳам кутилгандек бўлади.

Қолаверса, мазкур ҳужжат соҳанинг барча муаммоларини эркин ҳал этиш, илмий изланиш­лар олиб бориш, чет эл тажрибасини ўрганиш имконини яратади. Ўрни келганда таъкидлаш жоизки, ҳозирда Тошкент педиатрия тиббиёт институтида халқаро тажриба алмашиниш ва хорижлик мутахассисларни жалб қилиш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, олийгоҳ ҳузурида хорижий экспертлар билан ҳамкорликда конференциялар, семинарлар, "Маҳорат дарс"лари ва бошқа турдаги тадбирлар ташкил этиб борилмоқда. Бунда АҚШ, Европа, Россия каби давлатларнинг тиббиёт соҳасидаги олим ва мутахассислари билан хамкорлик алоқалари ижобий йўлга қўйилган. Шунингдек, институтимизда хорижлик талабаларнинг сони ҳам ортиб бормоқда. Жумладан, 2017-2018 ўқув йилида институтда 22  нафар хорижлик талаба таҳсил олган бўлса, жорий ўқув йилида уларнинг сони қарийб 40 нафарга етди. Бугунги кунда Россия, Қозоғис­тон, Тожикис­тон, Туркманистон, Жанубий Корея, Исроил, Қирғизистон ва бошқа мамлакатлардан бакалавриат ва магистратура йўналишида ўқиётган талабалар ҳамда клиник ординаторлар ўзининг билими, салоҳияти, интилиши ва меҳнати билан институтимизнинг фаол талабалари қаторидан ўрин олмоқда.

Теглар:#2018/41

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?Табобат

Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?

Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига

29.03.2024354
Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференцияТабобат

Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция

Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман

12.10.2023353
Буқоқ наслдан наслга ўтадими?Табобат

Буқоқ наслдан наслга ўтадими?

Буқоқ касаллиги насл суради. Жумладан, буқоқнинг тугунли, аутоиммун тиреоидит ва ёйма заҳар тури ота-онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Бироқ саломатликка эътиборли бўлинса, шифокор к

19.10.2022339