
ҳикоя
Совуқ кунларнинг бирида Морис ширин орзулар оғушида уйқудан уйғонди. Шу пайт унинг қулоғига деразанинг секин тақиллагани эшитилди. Қор билан қопланган ойнадан ҳеч нарса кўринмагани сабаб, Морис секин-аста дераза олдига яқинлашиб уни очди.
– Ким бу?
– Мен митти Янги йилман. Ўтган йили ҳамма учун турли совғалар олиб келишни ваъда қилгандим. Аммо ҳали жуда кичик бўлганим сабабли менга ёрдам керак. Сиз ёрдам бера оласизми?
– Ташқари жуда ҳам совуқ. Мен тезроқ иссиққина ўрнимга бориб ётишни хоҳлардим, – деди Морис. Аммо совуқдан “дағ-дағ“ титраётган миттивойга раҳми келди.
– Ёрдам беринг, илтимос!
Митти Янги йилнинг бу гапидан сўнг Морис тезда кийимларини кийиб, эшик томон чопиб кетди. Эшикни очиб қараса, у ерда кичкинагина болакай каттакон саватлари билан турар, саватларнинг бирига “Меҳр”, иккинчисига “Муҳаббат” деб ёзилганди. Митти янги йил дўстига саватларни кўтаришга қарашиб юборишини илтимос қилди ва улар биргаликда совғаларни тарқатиш учун йўлга тушишди. Улар узоқ йўл юрганларидан сўнг Миттивой бир уй олдида тўхтади.
Бу ерда бир қария яшайди. Унинг болалари йўқ. Шунинг учун унга ёрдам бераман, – деди болакай.
– Мен митти янги йилман, хо, хо, хо...
Келдим уйингизга, меҳр-муҳаббат улашмоқ учун.
Очинг эшигингизни, совғаларингизни олинг...
Миттивойнинг қўшиғини эшитган қария ташқарига чиқди. Эшик тагида уни совғалар кутаётган эди. Уларни кўриб чолнинг кўзлари ёшга тўлди. Совғаларни уйга олиб кирар экан, – Бу ерда ҳурматга сазовор инсонлар бўлишган, деб хаёлидан ўтказди.
– Энди қаёққа борамиз, – сўради Морис.
– Бир даста гуллар билан бетоб қизалоқ ёнига борамиз.
Улар кичкина оқ уй олдида тўхташди.
– Бу ерда тикувчи қиз Бесси яшайди-ку. Мен унинг бетоб бўлиб қолганини билмаган эканман, – ҳайрон бўлди Морис.
– Қаранг, деразаси озгина очиқ экан, гулларни шу ердан уйга ташланг. Эрталаб қизалоқ уйғонганида гулларни кўриб роса қувонади, – деди миттивой.
Шу тариқа улар бир неча уйларга бориб меҳр-муҳаббат билан совғалар беришди.
– Биз жуда кўп совғалар улашдик. Аммо сенинг саватингдаги совғалар негадир тугагани йўқ, – қизиқиш билан сўради Морис.
– Тўғри айтасиз, токи дунёда менинг ёрдамимга муҳтож одамлар бор экан, саватларимдаги меҳр-муҳаббатим асло тугамайди. Агар сиз менга охиригача ёрдам берсангиз, йил давомида бу инсонларнинг қандай қувониб юришларини кўриб беихтиёр уларнинг қувончига шерик бўласиз, – деди митти Янги йил.
– “Янги йил билан”, бу товушдан Морис уйғониб кетди. Кўзларини очиб қараса, синглиси эшик олдида унга жилмайиб қараб турарди:
– Ёқимли туш кўрдингизми, дейман...
– Митти Янги йил қани, у ҳозиргина менинг олдимда эди-ку?
– Ойимнинг хоналарига киринг, уни ўша ердан топасиз.
Морис ойисининг хонасига кирса оппоқ бешикда кичкинагина чақалоқ ётарди. Шунда Морис шундай ажойиб кунда укалик бўлганини тушунди. Бу унинг учун энг яхши совға эди. Аммо, қария, тикувчи қиз ва шу каби у митти Янги йил билан совға улашган одамлар унинг эсидан чиқмаганди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликИммунитетни қандай кўтарамиз?
Иммунитет тизими заифлашганда унинг олдини олиш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш лозим? Аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
