Мамлакатимизда ёшларни ҳар жиҳатдан етук ва баркамол қилиб тарбиялашга алоҳида э'тибор қаратилмоқда. Ана шундай са'й-ҳаракатлардан бири 2012 йил 10 декабрьда Президентимизнинг "Чет тилларни о'рганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари то'г'рисида"ги қарорининг қабул қилиниши бо'лди. Унга мувофиқ мактабгача та'лим муассасаларида ҳам болажонларга турли чет тиллари о'қитилишининг жорий этилгани улардаги иқтидорнинг ёрқинроқ юзага чиқишига замин ҳозирламоқда. Қолаверса, ёшларнинг чет тилларини пухта о'злаштириши учун ко'плаб о'қув марказлари ташкил этилаётир. Хо'ш, уларнинг фаолияти қандай мезонларга асосланган? Бугун хорижий тилларни о'ргатишга ихтисослашган о'қув марказларидаги ёшларнинг билим савияси қай даражада? Шу каби саволларга ойдинлик киритиш мақсадида "РИКС эдуcатион" о'қув маркази бош мененжери, халқаро та'лим мененжерлар дастурининг О'збекистондаги энг ёш г'олиби Азимжон Ҳусановнинг фикрлари билан қизиқдик:
– Халқимизда "Тил билган эл билади", деган нақл бор. Ҳозирги ахборот технологиялари асрида тил о'рганишга бо'лган қизиқиш ортиб бормоқда. Интернет тизими орқали ёшлар хоҳлаган ма'лумотни олиши, истаган фанини о'рганиши мумкин. Бунинг учун эса тил билиш зарур.
Юртимизда Президентимиз раҳнамолигида ёшларнинг та'лим олиши, о'қиб изланиши, о'з иқтидорини то'ла намоён этиши учун қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мамлакатимизда хорижий тилларни о'ргатишга ихтисослашган о'қув марказларининг ташкил этилиши, ёшларимизнинг тил о'рганишлари учун қулай муҳит яратмоқда.
Фарзандларимизнинг бо'ш вақтларини мазмунли о'тказиш, уларни тил о'рганишга ё'налтириш мақсадида 2007 йил "РИКС эдуcатион" о'қув маркази о'з фаолиятини бошлаган. О'тган давр мобайнида марказда ко'плаб йигит-қизлар чет тилларини мукаммал о'рганиш имкониятига эга бо'лишди.
Ма'лумки, барча кишилар ҳам чет тилида равон со'злаша олмайди. Боиси, уларнинг руҳияти, о'злаштириш қобилияти турлича. О'қувчининг салоҳиятига қараб ажратиш учун эса о'қитувчи психолог бо'лиши зарур. Бу қобилияти о'қувчиларнинг руҳиятини аниқлашда ҳам қо'л келади. Ба'зилар нутқи равон бо'лмагани боис, жавоб беришга қийналиб, тенгдошлари орасида уялиб қолиши ёки оддий танқидларни ҳам ко'таролмай, тил о'рганишга бо'лган иштиёқи сусайиши мумкин. Шу сабабдан болаларни аста-секин босқичма-босқич бу жараёнга тайёрлаб бориш керак. Тил о'рганиш осон, фақат унинг мезонларига амал қилиш керак.
Булар нималардан иборат? Аввало, вақтни то'г'ри тақсимлай олиш зарур. Машг'улотлардан со'нг о'тилган мавзуларни оз-оздан тез-тез такрорлаб туриш талаб этилади. Энг муҳими эса о'зига бо'лган ишончни ё'қотмаслик керак. Мияни толиқтириш, зо'риқтириш о'з-о'зидан о'злаштириш сифатига та'сир қилади.
О'қув марказимизда дарслар ҳафтада 3 кун, бир ярим соатдан олиб борилади. Ойда бир марта о'қувчиларнинг о'злаштириш даражаси тестлар орқали назорат қилиб борилади. Ҳар босқич со'нгида якуний имтиҳон олинади. Тестлардан 60 фоиздан кам балл то'плаган о'қувчилар кейинги босқичга о'тказилмайди. О'қувчилар орасида қат'ий тартиб-интизом о'рнатишга ҳаракат қиламиз. Шу сабабдан дарсларни сабабсиз 3 марта кетма-кет қолдирган о'қувчилар билан хайрлашишга мажбурмиз.
Фарзандларини жуда эрта қо'шимча дарс то'гаракларига қатнишишларини истовчи ота-оналар ҳам ё'қ эмас. Шуни инобатга олиш керакки, бундай ҳолатда бола катта босим остида қолади ва миянинг ортиқча зо'риқиши боланинг хотирасини сусайтириб, ко'п вазифаларни бажара олмаслигига олиб келади. Пировардида эса унинг тилга нисбатан қизиқишлари батамом со'ниши ва ҳаттоки акс та'сир ко'рсатиши ҳам мумкин. Шу сабабдан болаларни иложи борича о'злари қизиққан ё'налишда секин-аста тарбиялаб, илм бериб бориш мақсадга мувофиқ бо'лади.
Бундан ташқари уларни уйда мустақил равишда ҳам тил о'рганишларига эришса бо'лади. Дунёдаги биринчи синхрон таржимон Като Ломб 8 та тилда бемалол тилмочлик қилган, 16 тилда эса эркин со'злаша олган. О'ша вақтда аудио дисклар, қулоқчинлар, интернет тармог'и, ҳаттоки тил о'рганиш мактаблари ҳам бо'лмаган. Бироқ, у қандай қилиб бир неча хорижий тилларни мукаммал о'рганишга эриша олди? О'зининг "Мен тилни қандай о'рганаман?" номли асарида хорижий тилларни о'рганишнинг оддий ва осон ё'лларини 10 та қоидага асослаб келтириб о'тган. Тил о'рганмоқчи бо'лганларга ана шу китобни топиб, о'қишларини маслаҳат берардик. Унда тил билан имкони борича ҳар куни мунтазам шуг'улланиш, о'қиш режасини тузиш, со'зларни, ибораларни ёд олиш, муомалада кенг қо'лланадиган со'злар, идиома, ибора ва ҳикматли со'зларни ёзиб бориш ва хотирада сақлаш, назария билан чекланиб қолмай, амалий машқларга ҳам э'тибор қаратиш айтиб о'тилган. Айниқса, ундаги о'нинчи қоидани о'злаштириш муҳимдир. "О'зингизга ишонинг. Ҳеч нимага қарамай, тил о'рганишдан то'хтаманг!"
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СиёсатЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
СиёсатСув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди
“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби
СиёсатМангулик ва абадият қонунияти
Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей
Сиёсат“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?
2019 йил 11 март куни “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Мазкур қонуннинг мақсади, фуқароларнинг репродуктив саломатл
