Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Элга наф келтириш саодатдир

10.02.2017
36 марта ўқилди
Элга наф келтириш саодатдир

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида 9 февраль куни буюк бобомиз таваллудининг 576 йиллигига бағишланган анъанавий тадбир бўлиб ўтди. 

Шу муносабат билан мазкур боққа турли вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари, маънавият, таълим-тарбия, санъат соҳаси вакиллари, маҳалла фаоллари, талаба-ёшлар келди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, Будапешт университетининг туркология бўлими мудири, венгриялик навоийшунос олим Бенедек Пери, Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқитувчиси Динора Султонова ва бошқалар Алишер Навоий адабиёт, маънавият ва маърифат, тилшунослик равнақига улкан ҳисса қўшган серқирра ижодкор сифатида жаҳон олимлари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилаётганини таъкидлади.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов асос солган миллий ўзликни англаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод маънавиятини юксалтириш, инсон омилига устувор аҳамият қаратиш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар бугунги кунда изчил давом эттирилмоқда. Бу жиҳатлар буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, кўз қорачиғидек асраб-авайлаш,  бу йўналишда мукаммал тадқиқотлар олиб бориш, бебаҳо ижодидан халқимизни баҳраманд этишда яққол намоён бўлмоқда.

Навоий деганда ҳар биримизнинг қалбимиз чексиз фахру ифтихорга тўлади. Юртимизда ул зот ижодини пухта ўрганиш, асарларини қайта ва қайта, тўлиқ нашр этиш, уларда улуғланган ғоялардан ёш авлод тарбиясида кенг фойдаланиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ташкил этилгани миллий маънавиятимизни юксалтиришда, она тилимиз ва адабиётимизни янада ривожлантиришда, шоир меросидан халқимизни кенгроқ баҳраманд этишда янги имкониятлар очмоқда. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг одамлар орзу-умидларига елкадош бўлиш, миллий адабиётимизга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш, Миллий боғни янада обод этиш ва бу масканни чинакам адабиёт, маънавият масканига айлантириш борасидаги эзгу ташаббуслари Навоий асарларида улуғланган ҳаётбахш ғоялар билан ҳамоҳангдир.   

Эл-юртга наф келтиришни олий саодат деб билган Алишер Навоийнинг инсонийлик, халқпарварлик, тинчлик ва осойишталик тараннум этилган асарлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган ва бу эзгу иш давом этмоқда.

Тадбирда Навоий ғазалларидан намуналар ўзбек ва инглиз тилларида ўқилди. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир Мирпўлат Мирзо мутафаккир бобомизга бағишланган "Навоийга эҳтиром" шеърини ўқиди. "Ниҳол" мукофоти совриндори Илёс Арабов ижросида шоир ғазаллари билан куйланувчи ашулалар ижро этилди.

Анжуман иштирокчилари Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов иштирок этди.

                  *                                    *                                       *

Шу куни пойтахтимиздаги Шоирлар хиёбонида мушоира бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари С.Саййид, навоийшунос олим А.Қаюмов ва бошқалар бугунги мураккаб глобаллашув замонида ёшларни миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда Навоий мероси ғоят долзарб аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Ёш шоирлар Жўрабек Жаҳон ва Баҳодир Баҳром Навоийга аталган шеърларини ўқиди. Таълим муассасаларининг ўқувчилари Навоий ғазал ва рубойилари, ҳикматли сўзларини ўзбек ва хорижий тилларда ўқиб берди.  

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244