Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЭЛЕКТРОН ЭНАГА

10.10.2014
41 марта ўқилди
ЭЛЕКТРОН ЭНАГА

Сўнгги йилларда юқори технология нафақат кундалик ҳаётимизга қулайликлар туҳфа этмоқда, балки болажонларни ҳам қувонтирмоқда. Болажонлар тафаккурини ривожлантиришга, уларга сабоқ беришга кўмаклашувчи компьютер ўйинчоқлар шулар жумласидандир.

Исроилнинг "Sparkup" компанияси яратган янги қурилма фарзандига кўп вақт ажрата олмайдиган ота-оналар учун анча енгиллик яратади. Бу ускунани электрон энага дейиш ҳам мумкин. Ихтиронинг ўзига хослиги шундаки, мазкур қизиқарли ўйинчоқ оддий китобга ўрнатилиб, қурилма ёрдамида унинг мазмуни овозли қилиб берилади.

Янги ускунада саҳифадаги матнни англаб олиш хусусияти мавжуд. Айтиш жоизки, ускунани ишлатишдан олдин ота-оналар ускунага шеър ва эртакларни ўқиб беришлари лозим. Эндиликда, бундай оворагарчиликка ҳожат ҳам йўқ. Зеро, мазкур компания ўз кашфиёт доирасини кенгайтирган ҳолда ускуна билан бирга унга ўрнатиладиган ва аудиофайлга эга китобларни ҳам сотувга чиқарди.

Ушбу кашфиёт исроиллик оналар орасида оммалашиб кетди. Бу ихтиро замонавий технология ҳамда қадимий анъаналарнинг уйғунлашувидир. Болажонлар эндиликда нафақат рангли бўёқлар билан безатилган китоблар, балки унинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам хабардор бўлишади.

Теглар:#2014/41

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Электрон сигарета саломатлик учун хавфсизми?Тиббий сабоқлар

Электрон сигарета саломатлик учун хавфсизми?

Оддий ва электрон сигареталарнинг ҳар иккиси ҳам зарарли. Уларнинг барчасида никотин ва канцероген моддалар мавжуд. Никотин инсонда жуда кучли қарамликни келтириб чиқаради. Айниқса

26.06.2023212
ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?Жамият

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?

Бугунги тезкор тараққиёт даврида ёшлар ўртасида электрон сигареталарга ружу қўйиш ва чекиш ҳолларининг тез-тез кўзга ташланаётгани ачинарли ҳол. Маълумотларга кўра, дунёда тамаки и

03.12.2021214
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031