
Швецияда электробиллар ҳаракатланиши вақтида қувват олиши мумкин бўлган “электрлаштирилган йўл”нинг биринчи қисми фойдаланишга топширилди.
Бу йўл “Stockholm Arlanda” аэропорти билан юкларни саралаш ва сақлаш марказини боғлайди. Унинг узунлиги атиги 2 км. бўлса-да, ушбу технологиянинг қўлланилиши энергетика ва экологияга оид Швеция стратегик режасининг муҳим қисми ҳисобланади. Яъни, 2030 йилгача қазилма ёнилғига қарамликдан қутилиш натижасида транспорт воситаларидан чиқадиган чиқиндилар миқдорини 70 фоизгача камайтириш мумкин бўлади.
Йўлга ўрнатилган тизим йўл қопламаси остига ётқизилган рельсдан автомобилга эгилувчан қўл-пантограф ёрдамида қувватни узатади. “Road Arlanda” компанияси раҳбари Ганс Саллнинг айтишича, йўлнинг юза қисмида ҳеч қандай электр потенциали сезилмайди. Электр токи 5-6 сантиметрли йўл қопламаси тагидаги рельсдан ўтади. Агар йўл шўр сув остида қолса ҳам унинг юзасида электр токи 1 вольтдан ошмайди. Бугунги кунда 1 км. бундай электрлаштирилган йўл учун 1 миллион евро сарфланмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатМактабгача таълим муассасаларига дидактик материаллар, махсус ўйинчоқлар берилди
Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълимни ривожлантириш фонди билан ҳамкорликда янги лойиҳани бошлади. Махсус дастур орқали Тошкент шаҳридаги 17 та кўп тармоқли ихтисослаштир
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
