Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Элда эъзозли, оилада суюкли

23.04.2013
58 марта ўқилди
Элда эъзозли, оилада суюкли

II даражали “Соғ­лом авлод учун” ордени соҳиби Пастдарғом туман Тиббиёт бирлашмаси “Она ва бола” репродуктив саломатлик маркази педиатри Шаҳрибону Салимова “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жам­ғармасининг туман таянч маскани фидойиларидан. Қирқ йилдан буён шифокорлик касбини улуғлаб келаётган Шаҳрибону опа жамғарманинг туман таянч маскани томонидан жойларда ўтказилаётган тадбирларда фаоллик кўрсатади.

ҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, уларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, саломатлигини муҳофаза қилишда билим ва тажрибасига таяниб иш юритади. Доимо ёшларга амалий кўмак бериб келади.

Маҳалла фуқаролари йиғинларида, қишлоқ врачлик пунктларида, ўқув муассаларида хотин-қизлар ўртасида ташкил этилаётган семинарларда “Соғ­лом турмуш тарзи тамойиллари”, “Оилани ривожлантиришда контрацепция воситаларидан самарали фойдаланиш”, “Яқин қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг зарари”, “Туғруқлар оралиғи ва унинг аҳамияти”, “Соғ­лом оилани ривожлантириш”, “Бола учун она сутининг моҳияти” каби долзарб мавзуларда маърузалар ўқиб, суҳбатлар ўтказади. Тушунтириш ва ташвиқот ишларини олиб боради.

Айни пайтда у меҳнат қилаётган “Она ва бола” репродуктив саломатлик марказида кунига 90 нафардан ортиқ беморлар қабул қилиниб уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиляпти. У кишининг ҳаракатлари туфайли даво муолажаларининг вақтида бажарилишига эришилиб, замонавий даво ва физиотерапевтик услублардан самарали фойдаланиш натижасида 16 ёшгача бўлган болаларнинг 94 фоизи амбулатор шароити соғломлаштирилди.

Шаҳрибону опа оқила уй бекаси, 4 нафар фарзанд­нинг онаси, 9 нафар набиранинг суюкли бувиси. Турмуш ўртоғи марҳум Кенжабой Пардаев ҳам Самар­қанд вилоятидаги таниқли жарроҳлардан бири эди. Улар биргаликда фарзандларини ҳам ўзларидек эл юрт корига ярайдиган кишилар қилиб тарбиялашди.

Теглар:#2013/16

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782