Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида аҳолига тиббий ёрдам, хусусан, эндокринологик хизмат кўрсатиш борасида жуда катта ўзгаришлар амалга оширилди.
Миллий Матбуот марказида ўтказилган тадбир ана шу мавзуга бағишланди. Эндокринология йўналишида тиббий ёрдам кўрсатиш соғлиқни сақлаш тизимида алоҳида ўрин тутади. Чунки, эндокрин касалликлар кўп ҳолларда сурункали кечади ҳамда ногиронлик ва мудҳиш оқибатларга олиб келиши мумкин.
Шу боис республикамизда қандли диабет билан хасталанган беморларга аниқ ташхис қўйиш ва уларни даволаш мақсадида 14 та эндокринологик диспансер фаолият кўрсатмоқда. Жойларда ташкил этилган 505 та эндокринологик хоналарнинг 176 таси болалар эндокринологик хоналаридир.
Ўзбекистонда эндокринология соҳасига доир хизматларни Республика ихтисослашган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлигида мувофиқлаштиради. Мутахассислар томонидан ушбу тизимда қалқонсимон без касалликлари энг кўп учраши қайд этилди. Қандли диабет ва бошқа эндокрин хасталикларни даволаш имкониятлари ҳам анча кенгайганлиги, шунингдек, ушбу соҳага доир тиббий муассасалар энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги таъкидланди. Эндокрин касаллигига чалинган беморлардан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва болаларнинг имтиёзли даволаниши йўлга қўйилганлиги ҳақида ахборот берилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларЎз саломатлигингизни ва келажагимизни асранг!
Инсон саломатлиги ҳар недан қиммат. Уни асраш ҳар биримизнинг энг муҳим вазифамиздир. Унутмаслик керакки, танага юқумли ёки юқумсиз касаллик зарар ёки шикаст етказса, бу саломатлик
Тиббий сабоқларXXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?
Бугун гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, турли вазиятларда «ёрдамчи»мизга айланган. Керакли маҳсулотни харид қилиш, бирон инсон билан тез боғланиш, зарур маълумот олиш ёки юбор
Тиббий сабоқлар“Иммун патрули” лойиҳаси ишга тушириладими?
Болалар саломатлигини сақлаш, уларнинг юқумли касалликлар ва вакцинация ҳақидаги билимини ошириш мақсадида Жаҳон Соғликни Сақлаш ташкилоти (ЖССТ) “Иммун патрули” ўйин платформасини
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
