Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Эл саломатлиги эътиборда

12.02.2013
44 марта ўқилди
Эл саломатлиги эътиборда

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жам­ғармаси томонидан уч нафар бемор юртдошларимиз Корея Республикасининг госпиталларида даволаниш учун юборилди.

Бизга маълумки, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси аҳоли саломатлиги йўлида кўплаб хайрли ишлар амалга ошириб келмоқда. Жумладан, 2012 йил давомида жамғарма мазкур йўналишда Германиянинг “Фриеденсдорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг Пундан Ча университети госпитали, Сеул Миллий университети, Ин Ха университети госпиталлари билан ҳамкорликда туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари нуқсони мавжуд бўлган ўзбекистонлик бемор болалар бепул соғ­ломлаштирилди.

Жумладан, ўтган йилнинг июль ойида Корея Республикасининг Ин Ха университети госпиталининг 17 нафар малакали шифокорлари томонидан жамғарманинг Тиббий-ижтимоий марказида Тошкент шаҳрининг барча туманларидан келган жами 155 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, аниқланган ташхис бўйича дори-дармонлар тарқатилди. Шунингдек, бу каби қатор тиббий текширувлар Тошкент вилояти ва туманларида ҳам ўтказилди.

Ин Ха университети госпиталининг малакали шифокорлари ташрифи доирасида жами 938 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг асосий қисмини болалар ва аёллар ташкил этди. Кўрикдан ўтган ва яна малакали муолажага муҳтож деб топилган уч нафар бемор – Тошкент вилояти “Ариранг” саховат уйидан Ольга Раиса, Навоий шаҳридан Маржона Мухторова, шу вилоятнинг Кармана туманидан Шаҳноза Ходжиевалар даволаниш учун Корея Республикасига жўнаб кетишди.

Теглар:#2013/6

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ўз саломатлигингизни ва келажагимизни асранг!Тиббий сабоқлар

Ўз саломатлигингизни ва келажагимизни асранг!

Инсон саломатлиги ҳар недан қиммат. Уни асраш ҳар биримизнинг энг муҳим вазифамиздир. Унутмаслик керакки, танага юқумли ёки юқумсиз касаллик зарар ёки шикаст етказса, бу саломатлик

08.08.2024230
XXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?Тиббий сабоқлар

XXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?

Бугун гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, турли вазиятларда «ёрдамчи»мизга айланган. Керакли маҳсулотни харид қилиш, бирон инсон билан тез боғланиш, зарур маълумот олиш ёки юбор

05.06.2024160
“Иммун патрули” лойиҳаси ишга тушириладими?Тиббий сабоқлар

“Иммун патрули” лойиҳаси ишга тушириладими?

Болалар саломатлигини сақлаш, уларнинг юқумли касалликлар ва вакцинация ҳақидаги билимини ошириш мақсадида Жаҳон Соғликни Сақлаш ташкилоти (ЖССТ) “Иммун патрули” ўйин платформасини

02.05.2024277
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726