Тақдир танловларда яралади, дейишади. Ҳақиқатдан ҳам инсон нимани чин дилдан истаса ва унга астойдил меҳр қўйса, албатта у ўша истагига эришади. Айтишларича, бу истак инсон қалбида вужудга келар экан.
Олимхўжа ака ва Бегимхон опанининг тўнғич қизи Мавжудахоннинг болалигидан ўқитувчилик касбига меҳри бўлакча эди. Ҳали унча тушунмасада китоб, газета ва журналларни варақлаб болаларча мутолаа қиларди. Қизалоқ олти укасини қаторлаштириб, ўзича алланималарнидир ўргатишга ҳаракат қилар, нималарнидир тушунтиришга уринарди. Ҳовлида иш билан машғул бўлган Олимхўжа отанинг эътиборини айвончада “дарс” олаётган болаларининг ажиб гурунги тортди. Ота аста Бегимхон аяга имлаб болаларини ва катта қизини кўрсатди. Ота-онасининг кузатувини сезмаган Мавжуда эса “машғулот”ларда яхши иштирок этмаган “ўқувчиси”га муносиб баҳо берарди.
Йиллар ўтди. Мавжудахоннинг қалбидаги ўқитувчилик касбига бўлган меҳр-муҳаббати бора-бора Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетининг хорижий тиллар факультетининг инглиз-немис бўлими талабаси бўлишига ундади. У билардики, олтинга тенг лаҳзаларда устозларидан олган билим ва маҳорат келажакда ҳаёт йўлларида асқотишини. Шунинг учун бор қобилиятини ишга солиб, билим олиб немис-инглиз тили мутахассиси бўлиб университетни тамомлади.
Болалигидаги устоз бўлиш орзулари Ўрта Чирчиқ туманидаги 23-сонли мактабда рўёбга чиқди. Бор маҳоратини ишга солиб иш фаолиятини олиб борган устоз соҳа ходимлари ва ўқувчилар орасида Мавжуда Мадаминова бўлиб танилди ва ҳурмат қозонди.
Мураббий ўз иш фаолияти давомида биринчи ўзбек муаллифи сифатида 1992 йилларда 5-6 синф мактаб ўқувчиларига немис тили дарслигини яратди. Бу дарслик немис тилини ўрганмоқчи бўлган ўқувчилар учун ҳақиқий туҳфа бўлди. Китоб содда ва тушунарлилиги билан аҳамиятли эди. Шунингдек, шу соҳада ўқитувилар учун ўқув-услубий қўлланма яратди. Бу унинг илм соҳасига бир ҳадияси эди. Ва бу изланишлари натижаси ўлароқ, 1994 йилда Германиянинг Нюренберг шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон миқёсидаги немис тили дарсликлари муаллифлари семинарида биринчи ўзбек муаллифи сифатида иштирок этиб, ўз билим ва малакасини ошириб келди.
1993 йилдан бошлаб Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида катта ўқитувчи лавозимида ишлай бошлади. Ўтган вақт давомида устоз изланишда, ҳаракатда бўлиб, журналистлар учун ўқув услубий қўлланма яратиб, Вирцбург шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги семинарда иштирок этиб, турли мамлакатлардан келган педагоглар олдида ўзбек мутахассиларининг маҳорати юқори даражада эканлигини кўрсата олди.
1996 йил Нидерландиянинг Масстрихт шаҳрида бўлиб ўтган Евро журналистлар марказида журналист талабаларга немис тили фанини ўқитиш маҳоратини ошириш бўйича семинарда иштирок этиб, кенг доирадаги иштирокчиларга Ўзбекистон ҳақида маруза қилди. У йиғилиш қатнашчилари томонидан илиқ кутиб олиниб, биринчи ўринга муносиб деб топилди.
Ўз касбига бўлган меҳри ва ҳурмати туфайли кўплаб ютуқларга эришди.
Мавжуда Мадаминова талабалар немис тилини чуқур ўргатишнинг замонавий, интерфаол ва масофали ўқитиш мақсадида немис тили дарслигини яратди ва яқин кунларда бу нашр ўз ўқувчиларига етиб боради.
Устоз айни кунда Берлин университети билан ҳамкорликда фаолият олиб бориб, бир қанча талабаларни немис тилини мукаммал эгаллашлари учун таълим бериб, келгуси йилнинг апрель ойида грант асосида Германияга ўқишга жўнатиш тайёргарлигини кўрмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
