Танисиҳатлик ҳар бир инсон учун бебаҳо неъматдир. Киши бемор бўлса, кўзига дунё тор кўринади. Саломатлигимизни асрашга бел боғлаган, оқ халатли шифокорлар борки, уларни эл эъзозлайди.
Абдунаби Ниёзов ҳақида гап кетганида маҳалла – кўй уни, қўли енгил шифокор, дея ҳурмат билан тилга олади. Мактабни тугатиб, Тошкент Тиббиёт олийгоҳининг даволаш бўлимида таҳсил олган Абдунаби ака дастлаб, Тошкент Врачлар малакасини ошириш институтида “Ультратовуш диагностикаси” клиникаси ординатурасида ишлайди. Сўнгра ўзи туғилиб ўсган Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманига қайтади. Туман Марказий касалхонасида “Ультратовуш ва маҳаллий фаоллаштириш” диагностика марказини ташкил этади. Ушбу марказда “Алоқа –3500 SX”номли замонавий русумдаги тиббий ускунада беморларни тиббий текширувдан ўтказиш, маҳаллий аҳолига қўл келмоқда. Диагностика маркази врачи Абдунаби Ниёзов эндиликда устозларидан ўрганганларини шогирдларига қунт билан ўргатиб келмоқда.
Рафиқаси Юлдуз Ҳасанова ҳам акушер-гинеколог. Тўрт нафар фарзандни оқ ювиб, оқ тараб камолга етказаётган шифокорлар оиласининг тўнғич фарзанди Маҳлиё ҳам ота-онаси изидан бориб, Тошкент Тиббиёт Академиясида таҳсил олмоқда. Аълочи талабанинг ютуқларини мақтаса арзигулик. У Ломоносов номидаги Москва Давлат университетининг гранти соҳиби, талабалар илмий жамияти аъзоси.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббиёт оламиКуз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?
Куз – пишиқчилик мавсуми, ўзгаришлар фасли. Унинг табиатига монанд об-ҳаво ҳам тобора салқинлашиб бораверади. Шу боис шифокорлар мазкур фаслда саломатликка кўпроқ эътиборли бўлишни
Тиббиёт оламиТишлар қандай тозаланади?
Дўконларда юз хилга яқин тиш ювиш пасталари, ўнлаб турдаги тиш чўткалари бор. Шифокорлар берган маълумотга қараганда, улардан наф кам. Негаки, ёши олтмишдан ошганларнинг 18 фоизида
Тиббиёт оламиКесарча кесиш амалиёти илк бор қачон ва қаерда ўтказилган?
Шифокорлар она ва бола ҳаётига хавф солувчи омилларни тарозига солиб,чуқур таҳлил ва мушоҳададан сўнг кесарча кесиш амалиётини таклиф қилишади. Ушбу амалиёт аниқ кўрсатмалар бўлган
Магнит бўрони кузатилганда қандай йўл тутиш лозим?
Кейинги пайтларда сайёрамизда магнит бўрони тез-тез кузатилаётгани сир эмас. Хўш, ана шундай вазиятда шифокорлар қандай йўл тутишни тавсия этишади? – Магнит бўрони инсон саломатлиг
