
Тадбир бошланди. Ҳамма хурсанд. Йил бўйи устозлардан сабоқ олган ёшлар ўз истеъдодини намоён этишга интилмоқда. Ота-оналар, ўқувчилар қалбида ҳаяжон.
Бироқ, ёнгинамдаги атлас кўйлак кийган 3-4 нафар қиз аллақандай сериалнинг муҳокамаси билан банд. Бири замонавий кийинган қизни сериалдаги Малакга ўхшатса, яна бири киприги узун тенгдошини Ҳаётга қиёслайди. Шу пайт улар орасидан қўнғироқ сочли, чамаси 13-14 ёшли қиз дугоналари билан шошиб хайрлашди-да, қаёққадир югуриб кетди. Фақат, у айтган сўзлар қулоғим остида анча пайт жаранглаб турди: “Бугун уни кўрмасам бўлмас!”...
Қизларнинг “қиқир-қиқир” кулишларидан аён бўлди-ки, бу ўша зангори экранларда намойиш этилаётган сериалга аталган “илиқ” сўзлар эди.
Афсуски, бугун кўпгина ўқувчи қизларнинг куни миллий телеканалларимизда намойиш этилаётган чет эл сериаллари муҳокамаси билан бошланади. Бири фильмнинг ўтган сонини гапириб тугатмасидан, бошқаси келгуси сонлари ҳақида башорат қилади. Яна бири интернетдан олган қизиқ маълумотларини тенгдош дугоналари билан бўлишади. Бу ҳам етмаганидек, янги сериал бошланиши билан ўзбек қизлари орасида турли соч турмаги, замонавий кийиниш услублари урфга киради. Ҳатто, ўғил болалар ҳам бадиий жиҳатдан савияси паст бўлган фильм қаҳрамонларининг янги қиёфа, соч турмагидан андоза олиш, ўша қаҳрамонларга тақлид қилишдан уялмайди. Четдан кузатсангиз, уларнинг қайси кинони севиб томоша қилишини англаш қийин эмас.
Ачинарлиси, туни билан сериал томоша қилиб, тонг оттирган ўқувчилар эрталаб дарсга келади-ю, партадан бошини кўтармайди. Ўқитувчи эса айтмоқчи бўлган гапларини шунчаки деворга гапиради. Табиийки, бу ҳолатдан устозлар қаттиқ ранжийди.
Шу ўринда айбни фақат телеканалларга ағдариш фикридан йироқмиз. Боиси, ҳар бир кўрсатув, кинофильм эфирга узатилиши олдидан телевизор экранининг бир четида “+...” кўринишида томошабинлар учун ёш тоифаси кўрсатиб ўтилади. Аммо бунга кўпчилик аҳамият бермайди.
Севимли ёзувчимиз Худойберди Тўхтабоевнинг “Пешонасига телевизор ёпишган бола” асарида “телебола” ҳақида ҳикоя қилинади. Китобдаги кўзини юмиб, қайси телеканалда қандай кўрсатув бўлишини биладиган болакайнинг саргузаштлари яқин орада фарзандларимизни ҳайратлантирмаслиги турган гап. Чунки бугун ўзбек фарзандлари орасида бундай “зукко”лар жуда кўплаб топилади.
– Бугун айрим ёшлар асосий вақтини чет эл сериаллари ва кинофильмларни томоша қилиб ўтказмоқда. Улар учун китоб ўқиш зерикарли, театрда юраги сиқилади, музейга боришни мутлақо истамайди, – дейди психолог Зебинисо Аҳмедова. – Бундай болаларни қуруқ насиҳат билан тарбиялаб бўлмайди. Уларни кўпроқ қизиқарли машғулотларга жалб қилиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш зарур. Ўшанда уларнинг сериалларга вақти қолмайди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
