Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Экология ва саломатлик

24.06.2013
86 марта ўқилди
Экология ва саломатлик

Куни кеча Тошкент давлат Аграр университетида 17 июнь – “Бутунжаҳон чўлланишга ва қурғоқчиликка қарши кураш куни” муносабати билан семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда экология фанини ривожлантириш, ёшларда экологик маданиятни юксалтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 майдаги комплекс чора-тадбирларини бажариш юзасидан "Экология фанини ривожлантириш ва атроф-муҳит муҳофазаси" мавзуси юзасидан мутахассис олимлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўзаро фикрлашдилар.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Ш.Отабоевнинг "Экологик мувозанат бузилишларининг инсон саломатлигига салбий таъсир этувчи физик, кимёвий, биологик ва ижтимоий омиллари" мавзуидаги маърузаси барчага манзур бўлди. Маърузада таъкидланганидек, атмосферага тарқалаётган заҳарли моддаларнинг 70 фоизи автомобиллардан ажралиб чиқади. Шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналаридан чиқаётган заҳарли моддалар ҳам инсон организмига, айниқса, репродуктив саломатликка салбий таъсир кўрсатади. Шу боис, бу муаммога қарши барча биргаликда курашмоғи лозимлиги таъкидланди.

Тадбирда "Ўрмончилик ва экология" кафедраси профессори А.Қаюмов айтилган фикрларга ўз муносабатини билдирар экан, она Заминимиз, табиат ато этган ўсимликлар дунёси, атроф-муҳит озодалигини асраш шу маконда яшаётган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи экани, ёшларимиз бу борадаги билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашлари кераклигини айтиб ўтди.

Семинарда "Соғлом авлод" газетаси катта мухбири Муҳаббат Хўжамуродова ўз нашри ва унда "Борлиқ-борлиғим менинг" рукни билан чоп этилаётган туркум мақолалар хусусида гапириб, ушбу мавзуга оид газеталарни семинар қатнашчиларига тақдим қилди.

Теглар:#2013/25

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330