Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЭКОЛОГИЯ ВА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ

17.08.2015
40 марта ўқилди
ЭКОЛОГИЯ ВА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда аҳолининг фаоллигини кучайтириш борасидаги долзарб вазифаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

2013 йил 27 декабрда қабул қилинган “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бу йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Мазкур қонунда экологик назоратни амалга оширишнинг аниқ механизмлари белгиланган. Унга кўра давлат ташкилотлари билан бирга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар ҳам экологик назорат жараёнида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Ушбу мавзуга бағишлаб Учтепа туманида ташкил этилган семинарда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, мазкур соҳадаги қонун ҳужжатлари бузилганда фуқароларнинг тегишли давлат органларига мурожаат қилиш тартиби каби масалалар муҳокама этилди.

Тадбирда юртимизда экологик дас­турлар ва лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида давлат ва жамоат ташкилотларининг ижтимоий шериклиги самаралари, ёшларни бу борадаги миллий қадриятларга эҳтиром руҳида тарбиялашда “Оила – маҳалла – мактаб” ҳамкорлиги доирасидаги ишлар юзасидан фикр алмашилди.

Теглар:#2015/33

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Мактабгача таълим: Болажонлар экологияни қандай ўрганади?Жамият

Мактабгача таълим: Болажонлар экологияни қандай ўрганади?

Мамлакатимизда экологик маданиятни ривожлантириш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори

28.01.2021118
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241178
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221032
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897