Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Екологик маданият – давр талаби

02.05.2013
89 марта ўқилди
Екологик маданият – давр талаби

О'збекистон Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Шайҳонтоҳур академик лицейида “Сог'лом авлод” газетаси қошидаги “Озод юрт болалари” клубининг навбатдаги учрашуви бо'либ о'тди. 22-апрель – Халқаро уерни муҳофаза қилиш куни муносабати билан атроф муҳит муҳофазасига баг'ишланган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавжуда Ражабова, О'збекистонда хизмат ко'рсатган журналист Ра'но Зариповалар қатнашиб, мавзу юзасидан ма'руза қилдилар.

Шуни алоҳида та'кидлаш керак-ки, билим маскани ҳудудида о'қувчилар "Экологик маданият – талаба фазилати" шиори остида устозлари билан биргаликда гул, мевали ва манзарали дарахт ко'чатлари экиб, парвариш қилишаётгани уларнинг она ерга бо'лган меҳри ва атроф муҳитга бо'лган э'тиборининг ёрқин намунасидир.

Тадбирда депутат М. Ражабова табиатни асраб-авайлаш, уни севиш ва табиий бойликларни кейинги авлодга етказиб беришдек муҳим ишга ёш авлод о'з ҳиссасини қай ҳолатда қо'шмог'и лозимлиги ҳақида талабаларга гапириб берди. Жумладан, у Она заминимизда 500 дан ортиқ фойдали элементлар борлиги, табиий заҳиралардан ме'ёрида фойдаланиш давр талаби эканлиги, куз фаслида ҳазон ёқилиши натижасида ернинг устки қатлами о'з ҳосилдорлигини ё'қотиши мумкинлиги, шунинг учун бундай ҳолатларни ко'рганда лоқайд бо'лмасдан керакли чораларни ко'риш барчанинг инсонийлик бурчи эканини уқтирди. Бу борада мамлакатимизда О'збекистон Респуб­ликасининг “Табиатни муҳофаза қилиш то'г'рисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш то'г'рисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш то'г'рисида”ги каби қонунларнинг қабул қилинганлиги, шунингдек, айни кунда экология қонунчилигини ва уларни қо'ллаш амалиётини янада такомиллаштириш юзасидан кенг қамровли ишлар олиб борилаётгани ҳақида гапирди.

Р.Зарипова атроф муҳит муҳофазаси миллий қадриятларимиздан бири эканлиги, қадимий аждодларимиз – Зардо'штийларнинг “Авесто” китобида, Шарқ мутаффакирлари Форобий, Беруний асарларида, умуман Шарқ фалсафасида то'рт унсур – сув, ҳаво, тупроқ, қуёш зарраси – олов муқаддас ҳисобланганлиги ҳақида гапириб, атроф-муҳит муҳофазасини асрашга, “Озод юрт болалари” клуби орқали газетада о'з фикр-мулоҳазалари, ижоди билан қатнашишга да'ват қилди.

Теглар:#2013/17

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ТУРКСОЙ ўзбек журналистларини тақдирладиМаданият

ТУРКСОЙ ўзбек журналистларини тақдирлади

Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида ўзбек журналистларига ТУРКСОЙнинг мукофотлари топширилди.       Тадбирда ТУРКСОЙ ташкило

12.09.2022309
ИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАРМаданият

ИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАР

Куни кеча пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғи ҳар доимгидан ҳам гавжум бўлди. Маълумки, 25 майдан 2 июнга қадар юртимиз бўйлаб “Бахтли болалик” шиори остид

02.06.2023260
Бокуда Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилидаги китоби тақдим этилдиМаданият

Бокуда Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилидаги китоби тақдим этилди

Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази лойиҳасига кўра, Озарбайжоннинг машҳур шоираси Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилига таржимаси асосидаги янг

07.10.2022234
Эндопротезлаш амалиёти: реабилитация даврида нималар тақиқланади?Тиббиёт олами

Эндопротезлаш амалиёти: реабилитация даврида нималар тақиқланади?

Юқори технологик жарроҳлик амалиётлари замонавий тиббиётнинг энг катта ютуқларидан бири. Аммо илғор усулларда бажарилган операциялар ҳам ҳали беморнинг дарддан тўлиқ халос бўлганин

27.03.2024297