Ҳайдовчилар баъзан шошиб, эҳтиётсизлик туфайли, билиб-билмай бировларга зарар етказиб қўйиши мумкин. Автоуловни бошқариб бораётган кишининг бутун диққат-эътибори йўлда бўлиши шарт эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Аммо баъзан ёш йигит-қизларнинг уяли алоқа воситасида қизғин суҳбат қуриб автомашина бошқариб бораётганининг гувоҳи бўласиз.
Беихтиёр улар билан ҳамроҳ бўлиб қолсакда, танбеҳ беришга кўпинча андиша қиламиз. Бу андишамиз оғир оқибатларга олиб келувчи йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлиши ҳақида эса сира ўйлаб кўрмаймиз. Ўз эътиборсизлиги ва эҳтиётсизлиги туфайли бир кекса инсоннинг умрига зомин бўлган фуқаро Н.Тўхтаев (исми-шарифи ўзгартирилган) ҳам “Сўнгги пушаймон ўзингга душман”, деган халқ мақоли нақадар тўғрилигини англаганида анча кеч бўлган эди.
...Ҳайдар ота ҳовли-жойларга бир назар ташлади-ю, ибодат учун масжидга отланди. 86 ёшни қаршилаган отахон оҳиста одимлаб борар экан, ёр-дўстлар билан яна дийдор кўришиш, атрофдаги шаҳар манзаралари унинг қалбига таскин олиб кирарди. Аммо кутилмаганда содир бўлган мудҳиш воқеа ҳаммасини бутунлай ўзгартириб юборди.
...Н.Тўхтаев “Матиз” русумли автомашинасининг атрофини бир айланиб кўздан кечирди, сўнгра одатдагидек ишга отланди. У Юнусобод тумани С.Раҳимов кўчаси бўйлаб, Уста Ширин кўчаси томонига қараб ҳаракатланди. Уста Ширин ва С.Раҳимов кўчалари чорраҳасида светофорнинг қизил чироғи ёнгач тўхтади. Сўнгра яна ҳаракатланиб, Аҳмад Дониш кўчаси томонга бурилди. Шаҳар кўчалари серқатнов. Бир-бирига яқин ҳаракатланиб бораётган автомашиналарни бошқариб бораётган ҳайдовчилар оралиқ масофани ва ҳаракат тезлигини инобатга олиши лозим. Аммо Н.Тўхтаев ҳайдовчилик масъулияти ва йўл ҳаракати қоидаларини ҳис қилмасдан автоуловни катта тезликда бошқариб борар эди. Бу эътиборсизлик оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар рўй беришини хаёлига ҳам келтирмаганди. Қарангки, унинг хаёлига келмаган воқеа зумда содир бўлди. Пиёдалар йўлакчасидан аста ўтиб бораётган Ҳайдар ота ана шу этиборсизлик қурбонига айланди. Ҳайдовчи светофорнинг автомашинанинг ҳаракатланиши учун рухсат этувчи ишораси ёнган тақдирда ҳам пиёдаларга қатнов қисмини шу йўналишда кесиб ўтишни тугаллашга имкон беришлари керак бўлсада, Н.Тўхтаев бунга амал қилмасдан Ҳайдар отани автомобилнинг олд чап қисми билан уриб юборди. Натижада жабрланувчи автоҳалокат туфайли олган тан жароҳатларидан шу куни шифохонада вафот этди.
Судланувчи Н.Тўхтаевнинг айби жабрланувчининг қонуний вакилининг кўргазмаларидан ташқари воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, экспертиза хулосалари ва бошқа далиллар билан тасдиқланди. Шунингдек, судга оид автотехника экспертизасининг хулосасига кўра Н.Тўхтаев автомобилни ўз вақтида тормозлантириш йўли билан пиёдани уриб юбормаслик техник имкониятига эга бўлганлиги аниқланди.
Судланувчи Н.Тўхтаевга нисбатан жазо тайинлашда суд унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, шахсини аниқлаб, муқаддам судланмаганлигини, жабрланувчининг қонуний вакили судланувчига нисбатан қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб тақдим қилган аризасини, шунингдек жиноятни содир қилиниш усули ва характери, ҳамда иш бўйича бошқа ҳолатларни инобатга олиб, уни жамиятдан ажратган ҳолда қайта тарбиялаш ва тузатиш мумкин деб ҳисоблаб, унга нисбатан Жиноят Кодексининг 72-моддасини қўллаб жазо тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади.
Юқоридагиларга биноан ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг бир неча моддалари билан Н.Тўхтаев айбдор деб топилиб, тегишли жазога тортилди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ҳайдовчи машина рулига ўтирар экан аввало, ўзининг ва унга ҳамроҳ бўлган йўловчилар, қолаверса, пиёдалар ҳаёти ҳам унинг йўл қоидаларига нақадар амал қилишига боғлиқлигини унутмаслиги зарур. Зеро, сергаклик кулфатларнинг олдини олишнинг асосий омилидир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СиёсатЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
СиёсатСув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди
“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби
СиёсатМангулик ва абадият қонунияти
Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей
СиёсатТЎҒРИ-РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ: саломатлик ва узоқ умр кафолати
Ҳозирги кунда тўғри-рационал овқатланишга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ҳам
