Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Эҳтиромнинг масъулияти бўлакча

01.09.2018
276 марта ўқилди
Эҳтиромнинг масъулияти бўлакча

Давлатимиз раҳбари 10 август куни пойтахтда қурилаётган бир қатор иншоотлар, кўприклар, боғча-ю шифохоналар, жумладан Ёзувчилар уюшмаси аъзоларига атаб барпо этилаётган кўп қаватли уйлар билан танишар экан, шу баҳона ижод аҳли билан ҳам суҳбатлашди.

Мен телевидение орқали Юртбошимизнинг мамлакатимиз ва хориж давлатлари бўйлаб қилган сафарлари, мамлакатлар ўртасида тузилган битимларни кўп қатори синчиклаб кузатаман. Қизиқишим сабаб, Президент билан учрашган ёшлар, ҳарбий хизматчилар ва бошқа соҳа вакиллари билан ҳам кўп бора суҳбат қурганман. Аммо бу галги учрашув, ундаги фикрлар, талаб ва таклифлар менда ўзгача таассурот қолдирди. Бир давлатга йўл солиш, шартнома тузиш, иш ўрни яратиш... Бу ойнаи жаҳон орқали кўрганимдек осон юмуш эмас экан.

Бунинг нақадар машаққатли иш эканини суҳбат жараёнида англадим. Негадир хаёлимдан бир воқеа айланаверди, айланаверди. Юртбошимизнинг шу йили Олмазор туманига ташрифи чоғида Ўзбекистон карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият марказида бўлиб, Карлар жамиятининг уч нафар аъзосига Тошкент шаҳридан уй совға қилган эди. Уй соҳиблари орасида Сирожиддин ҳам бор эди. Уни йўқлаб бориб, узоқ суҳбатлашдим. Ўшанда Сирожиддин уй калитини олаётиб, Президентга Англияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишни ваъда қилган эди. Буни қарангки, у сўзининг устидан чиқди. Мусобақага кечикиб боришига қарамай, рақибларига имконият қолдирмади. Юртбошимизга берган ваъдасини бажарди.

Ёзувчилар учун қурилган уйлар қаршисида суҳбатлашар эканмиз, негадир ўзимни Сирожиддинга ўхшатдим. Бу муҳташам уйларда яшайдиган ҳар бир ижодкор, энг аввало, халқ, Президент олдида қарздор эканини ҳис қилдим. Эртами, кечми биз ҳам миллат эгаларининг тафаккури, шуурини бойитадиган ижод намуналарини яратиб, бу қарзни узишимиз керак, деб ўйладим. Аслида-ку, адабиётни тақдири санаган ижодкор ҳеч бир рағбатсиз ҳам халқ олдида қарздорлиги рост. Аммо шунча эътибор ва эҳтиромнинг масъулияти бўлакча.

– Нега мен халқни маънавиятли бўлишини хоҳлайман, чунки ҳеч бир ривожланган давлатни маънавиятсизлик устига қуриб бўлмайди. Сизлардан илтимос ва талаб, бўш асар ёзманглар, китобни мавқеини кўтаришга, халқимизни, болаларимизни маънавиятли қилишга кўмаклашинглар, – деганларида очиғи титраб кетдим. Устозларимиз Наим Каримов, Иброҳим Ғафуровлар билдирилган катта ишонч ва ҳурмат учун миннатдорлик билдирар экан, бу буюк халқ олдида ҳар бир ижодкор бурчли эканини таъкидлади.

– Мен неча замонлардан бери бир асар таржимасига қўл уролмай келаётган эдим, – деди Иброҳим Ғафуров. – Сиздаги жўшқинлик, чорлов менга куч бағишлади ва ўша руҳ билан Достоевскийнинг “Ака-ука Карамазовлар” романини ниҳоясига етказиш арафасида турибман. Бунинг учун сизга раҳмат...

“Ёш китобхон” танлови ҳам кўпчилик ёшларга китоб ўқитгани рост. Юртбошимиз “мен ёшларнинг китоб ўқишлари учун керак бўлса, 20 та машина совға қилишга тайёрман” деганларида ўзимдан уялиб кетдим. Ахир китобни одам ўзи учун ўқийди-ку. Китоб табиий эҳтиёж-ку, наҳотки ҳамма бирор рағбат учун ўқиса, деган аччиқ ўй ўтди.

Теглар:#2018/35-36#2018/39

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021353