Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Эҳтиром ва эъзоз

21.04.2017
48 марта ўқилди
Эҳтиром ва эъзоз

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда Ватанимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилган фахрийларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилаётгани мамлакатимизда инсон шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият даражасига кўтарилганининг далолати.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 4 апрелдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармони ва "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори нуронийларга кўрсатилаётган эътибор ва эҳтиромнинг амалдаги ифодасидир.

Мазкур ҳужжатлар ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги вакиллари “Нуроний” жамғармаси ва қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда уруш қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олмоқда.

Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони Л.Бузруков, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Ў.Мирзаёров ва бошқалар пойтахтимизнинг Олмазор туманида истиқомат қилаётган тўқсон беш ёшли Аминжон ота Алиевга Президентимиз номидан пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совға-саломларни тантанали тарзда топширди.

А.Алиев урушдан қайтгач, Тошкент тиббиёт академиясида ўқиди. Институтни битиргач, қирқ йил тиббиёт соҳасида самарали фаолият юритди. Турмуш ўртоғи Раҳбархон ая билан олти фарзандни тарбиялади. Уларнинг барчаси ота касбини танлаб, тиббиёт тизимида фаолият кўрсатмоқда.

Она юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида фидойилик кўрсатган инсонларнинг Ватан олдидаги хизматлари ҳеч қачон унутилмайди. Аминжон отанинг ҳам меҳнати эътироф этилиб, истиқлол йилларида Биринчи Президентимиз фармонларига биноан “Жасорат” ва “Шуҳрат” медаллари билан тақдирланди.

– Умримнинг энг навқирон чоғи уруш деб аталган офат даврига тўғри келди, – дейди Аминжон ота. – У совуқ кунларни эслашни ҳам хоҳламайман. Инсон учун тинчлик ва тотувликдан кўра қадрлироқ неъмат йўқ. Яратганга беҳисоб шукр, мамлакатимиз мустақиллигини ҳам кўриш насиб этди. Набираларим кўмагида пойтахтимизни айланишни яхши кўраман. Осмонўпар иморатлар, қурилаётган янги уй-жойлар, истироҳат боғларини кўриб, завқим ошади. Фарзандларимга “Бугун юрт равнақи йўлида меҳр бериб фидойилик кўрсатиб ишлайдиган замон келди”, дейман. Бунинг омили – истиқлолимизга умрбоқийлик тилайман.

Катта ҳаётий тажрибага эга мўътабар нуронийларимиз турли тадбирларда, ёшлар билан суҳбатларда тинчликнинг, бугунги осойишта ва фаровон кунларнинг қадрига етиш ҳақида тўлқинланиб гапиради. Ана шулар қаторида пойтахтимизнинг Олмазор туманида яшовчи тўқсон икки ёшни қаршилаган Василий Ғаниев ҳам бор. Отахоннинг хонадони ҳам шу кунлари йўқлаб келувчилар билан гавжум. Яқинлари, оила аъзолари бир дастурхон атрофида йиғилган.

В.Ғаниев 18 ёшида фронтга кетган. Жанглардан бирида қаттиқ яраланган. У ҳозир ҳам жанговар дўстлари, ҳарбий хизматни ўтаган жойларини тез-тез хотирлайди. Отахон урушдан сўнг умрини ҳарбий хизматга бағишлади.

Кекса авлод вакилларига давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, ёшларнинг ҳурмат ва эҳтироми мамлакатимизда инсон манфаати, унинг шаъни ҳамма нарсадан устун экани далолатидир. Жорий йилда ҳам отахонга Тошкент вилоятидаги “Бўстон” санаториясида саломатлигини мустаҳкамлаш, мазмунли ҳордиқ чиқариши учун бепул йўлланма берилди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330