Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЭГИЛУВЧАН ВА “АҚЛЛИ” БИЛАГУЗУК

27.11.2015
51 марта ўқилди
ЭГИЛУВЧАН ВА “АҚЛЛИ” БИЛАГУЗУК

Хорижлик олимлар томонидан юқорида номи тилга олинган буюм яратилди. Уни йилда бир марта зарядлаш, яъни, қувват билан тўйинтириш кифоя. Қўлга тақиладиган бу буюм анъанавий “ақлли” билагузуклар ва фитнес-трекерларга нисбатан анча харидоргир.

Шундай қилиб, “Apple” компанияси “ақлли” билагузук учун патент олди. Илгари ихтирочилар эгилувчан смартфоннинг прототопини намойиш этишган эди. Янги кашфиёт – “Eyecatcher” номли “ақлли” билагузук Калифорния штатининг Окленд ҳудудидаги ихтирочилар томонидан кашф этилди.

Ушбу дизайнерлик аксессуари қизиқарли ва кўпгина функцияларни бажариши билан харидорлар эътиборини ўзига тортмоқда. Унинг 5-дюмли экрани электрон сиёҳдон технологияси асосида тузилган. Чунки, бевосита тасвир ўзгариши билан экран янгиланиб туради. Шунингдек, у қувватни ҳам кам сарф этади. Экран билагузукнинг бутун юзасини эгаллайди. Бир вақтнинг ўзида унда хабарлар, аниқ вақт, QR-коди, харита, янгиликлар кетма-кетлиги, инсоннинг жисмоний фаоллиги хусусида ва шу каби бошқа маълумотларни кузатиш мумкин. Қурилма кумуш, бронза ва пўлат рангида ишланган бўлиб, уни эркак ва аёллар кийимларига мослаб харид қилишлари мумкин. Шунингдек, унда кийимга мос тасвир пайдо қилувчи функция ҳам мавжуд. Ушбу замонавий қурилманинг батарея қуввати қурилмага 8 минг маротаба экранни янгилашга етади.

Теглар:#2015/46

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241179
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221032
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023783