Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида дзюдо бўйича ўтказилган Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 6 та олтин, 3 та кумуш ва 11 та бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Мазкур мусобақада дунёнинг йигирмага яқин давлатидан 135 нафар спортчи ўн тўрт вазн тоифасида совринли ўринлар учун курашди. Қувонарлиси, ушбу турнирда дзюдочиларимиз ҳам она Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Вазни 60 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида Муҳриддин Тиловов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, ушбу вазнда қатнашган яна бир спортчимиз Шарофиддин Лутфуллаевга учинчи ўрин насиб этди.
Вазни 73 килограммгача бўлган дзюдочилар ўртасида маҳоратли полвонимиз Мирзоҳид Фармонов олтин, Ғиёсжон Бобоев кумуш, Мусо Собиров эса бронза медал билан тақдирланди.
Вазни 81 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида Давлат Бобонов қозоғистонлик Ерназар Хамзин, қирғизистонлик Владимир Золоев, озарбайжонлик Руфат Исмоилов ва япониялик Хаято Ватанабени енгиб, турнир ғолиби бўлди. Вазни 90 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида Яҳё Имомов олтин, Давронбек Сатторов кумуш, Муҳаммадкарим Хуррамов эса бронза медални қўлга киритди.
100 килограммгача оғирликдаги спортчилар беллашувида Сойиб Қурбоновга тенг келадиган рақиб топилмади. Шунингдек, ушбу вазнда Эркин Дониёров шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой эгаллади. Вазни 100 килограммдан оғир бўлган полвонлар ўртасида Болтабой Болтаев бронза медал билан тақдирланди.
Хотин-қизлар ўртасида вазни 70 килограммгача бўлган дзюдочилар баҳсида Гулноза Матниёзова барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. Ўз вазн тоифасида Диёра Келдиёрова кумуш, Нодира Гулова, Муқаддас Кубеева, Гулойим Жумабоева, Санобар Султонова, Кумуш Йўлдошева ва Раҳима Йўлдошева бронза медалига сазовор бўлди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБундай пайтда шошиб қолманг: болага дарҳол биринчи ёрдам кўрсатинг
Болада талваса хуружи содир бўлганда, табиийки, аксарият ота-оналар шошиб қолади. «Бундай пайтда нима қилиш керак?», «Қандай йўл тутса унинг аҳволи енгиллашади, тезроқ ўзига келади
СиёсатУчинчи Ренессанснинг биринчи ҳалқаси
ёхуд мактабгача таълим тизимига янгича ёндашув Бугунги кунда мамлакатимизда таълим тизимининг барча бўғинларида улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда. Айниқса, мамлакатимиз келажаги ва
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
