Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ДУНЁНИНГ БИРИНЧИ РАҚАМЛИ ФОРТЭПИАНОЧИСИ

05.02.2013
66 марта ўқилди
ДУНЁНИНГ БИРИНЧИ РАҚАМЛИ ФОРТЭПИАНОЧИСИ

Юртимиз том маънода истеъдодлар макони. Бугун бутун дунё истеъдодли ёш мусиқачи Беҳзод Абдураимов мисолида бунга яна бир бора амин бўлмоқда.

Беҳзод Абдураимов 2009-йил 18-28 апрель кунлари Лондондаги Қироллик саройи фестиваллар залида ўтказилган пианиночиларнинг ВИИ халқаро танловида ғолиб бўлиб, ўз иқтидори билан барчани лол қолдирди. Дунёнинг 16 мамлакатидан 100дан зиёд кўзга кўринган фортепяно усталари иштирок этган мазкур танловда Беҳзод мутахассислар эътирофи ва эътиборига сазовор бўлди. Унинг чиқишини томоша қилган англиялик ёзувчи, журналист Майкл Риммер у ҳақда шундай деган эди:

– Беҳзод фавқулодда истеъдодли. Унинг келажаги порлоқ. Мусиқачининг Лондондаги улкан ютуғи меҳнацеварлиги ва тиришқоқлигидандир. Беҳзодда мақсадга эришишнинг икки муҳим жиҳат мужассам: бу – интизом ва қатъият.

Танловда Беҳзод дастурнинг биринчи бўлимидаги ижросидаёқ томошабинларни лол қолдирди. Кўпчилик унинг танловда ғолиб бўлиш имконияти юқори эканлигини эътироф этди. Яқин келажакка назар ташлаган лондонлик классик мусиқа мухлислари ўзбекистонлик пианиночиларнинг яна кўпдан-кўп ғалабалари шоҳиди бўлишга умид билдиришмоқда.

Ёш мусиқачимиз Япония, Италия (2001, 2003), Хитой (2002), АҚШ (2006) ва яна кўплаб дунёнинг риожланган давлатларида ўтказилган халқаро танловларда ғолиб бўлиб ўзига нисбатан билдирилган ишонч ва эътирофларнинг бежизга эмаслигини исботламоқда.

В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи талабаси бўлган Беҳзод Абдураимов лицей ўқувчилари ўртасида биринчи бўлиб Президент стипендияси соҳиби бўлган талабадир. Бундан ташқари 2005-йилда “Келажак овози”, 2008- йилда пианиночиларнинг халқаро “Корпус Крист” ва “Леннокс” танловларида мутлақ ғолиблигини қўлга киритди. Мукофот ва эътибордан руҳланган қаҳрамонимиз шундан сўнг ёш истеъдод соҳиблари учун энг катта мукофотлардан бири бўлган “Ниҳол” Давлат мукофоти совриндори бўлди. Кетма-кет муваффақиятларни қўлга киритиб келаётган Беҳзод устози Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи Тамара Попович билан маслаҳатлашиб чет элнинг нуфузли мусиқа мактабларига имтиҳон топширади.

– Эсимда ўша пайтларда Тамара опа менинг олдимга келиб мен Беҳзодга ўзимдаги бор нарсани ўргатиб бўлдим. Эндиги таҳсилни у Ню-Ёрк ёки Лондонда давом эттириши керак деганди, – дейди Беҳзоднинг онаси Гулсун Абдуллаева. – Имтиҳоннинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган Беҳзодни Европанинг қатор ривожланган давлатлари мусиқа мактаблари ўзларида ўқиш учун таклиф қила бошлашди. Аммо биз маслаҳатлашиб АҚШнинг Канзас шаҳридаги Парк халқаро мусиқа университетини танладик.

Айни пайтда ушбу мусиқа университетида таҳсил олаётган истеъдодли мусиқачи ўзининг интилувчанлиги билан устозлари ва тенгдошларининг меҳрини қозонган.

Шу кунгача Беҳзод Абдураимов жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ўзининг консерт дастурларини намойиш этди. Сингапурнинг энг катта саройларидан бири ҳисобланган “Эспланада”да Сингапур симфоник оркестри билан биргаликда ташкил этилган навбатдаги консерт дастуридан сўнг унинг келажакда буюк мусиқачи бўлиб етишишига кўпчилик яна бир карра амин бўлди.

Владимир АШКЭНАЗИ, Сидней симфоник оркестри дирижёри (Австралия): – Мен кўплаб халқаро танловлар ғолиблари билан мусиқа чалганман. Лекин ҳеч қачон Беҳзод ижроси даражасидагидек қониқиш ҳосил қилмаганман. Келажакда ҳам Беҳзодни ҳозиргидек камтарин бўлиб қолишини истайман. Мен Беҳзод камолга етган мамлакат Ўзбекистонга ва уни тарбиялаган устозларига миннатдорчилик билдираман.

Муваффақиятларга эришиб келаётган ёш истеъдод соҳиби ҳақида бугун Европанинг қатор ОАВ нашрлари тинмай гапириб келишмоқда. Қуйида Беҳзод ҳақидаги баъзи бир фикрларга эътиборингизни қаратмоқчиман.

“Тҳе Wест Аустралиан”, (Австралия):

– Беҳзод бор-йўғи 22 ёшга кирди. Аммо у ўтган давр мобайнида кўплаб кўзга кўринадиган ютуқларга эришди. Унга ҳақиқий баҳони томошабинлар беришди. Консерт тугаганидан кейин қарсаклар анча вақтгача тинмади.

“Тҳе Кансас Cитй Стар”, (АҚШ):

– Беҳзод шубҳасиз мусиқа санъатининг чўққисига чиқиб бормоқда. Унинг ўз ишига ҳиссиёт билан ёндашиши кишида завқ уйғотади.

“Оттаwа Cитизен”, (Канада):

– Беҳзоднинг чиқиши жуда ҳам ажойиб бўлди! Унда ҳеч кимга ўхшамаган мусиқий техника бор. Ва буларнинг ҳаммасини замирида катта меҳнат ётганини таъкидлаш зарур. Бир фикрга эътиборингизни қаратмоқчиман: бу ҳали бошланиши!

“Тҳе Индепендент”, (Буюк Британия):

– Ўзбекистонлик бу йигитнинг санъаткорлик маҳорати юксак даражада. Бу эса ўзини тинглаётган одамларнинг диққатини фақат мусиқага қаратишга ундайди. Ҳамма у ҳақда “иккинчи Хоровиц бўла оладими?” деб гапиряпти. Унда бунинг учун зарур бўлган ҳамма жиҳатлар мавжуд.

– Томошабинлар анча пайтгача бу 22 ёшли ўзбек йигитини эслаб қолишига ишонаман. У саҳнага чиққанида ўзига ишониши яққол кўриниб туради. Фортепяно чалиш жараёнида ўзининг енгил техникасини намойиш этади.

Беҳзод сингари истиқлолимиз истеъдодларини кўриб Президентимизнинг сўзлари ёдимга тушади: “Булар – мустақиллик фарзандлари, менинг набираларимдир. Биз эккан истиқлол ниҳоллари бугун азим дарахтларга айланди. Улар кўзни қувонтириб, мана шундай ажойиб ҳосил бера бошлади. Буларнинг толеи, бахту иқболи ҳали олдинда. Она Ўзбекистонимиз каби фарзандларимизнинг ҳам келажаги буюкдир”.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бундай пайтда шошиб қолманг: болага дарҳол биринчи ёрдам кўрсатингТиббий сабоқлар

Бундай пайтда шошиб қолманг: болага дарҳол биринчи ёрдам кўрсатинг

Болада талваса хуружи содир бўлганда, табиийки, аксарият ота-оналар шошиб қолади. «Бундай пайтда нима қилиш керак?», «Қандай йўл тутса унинг аҳволи енгиллашади, тезроқ ўзига келади

18.01.2021310
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362