Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ДУНЁГА ТАРАЛГАН ДУТОР САДОСИ

15.02.2016
72 марта ўқилди
ДУНЁГА ТАРАЛГАН ДУТОР САДОСИ

Нигинанинг мусиқага, санъатга меҳри бўлакча. Қизалоғидаги бу муҳаббатни кўрган онаси уни тез-тез турли театр ва консертларга олиб боради. Саҳнанинг маҳобати, унда таралаётган куй-қўшиқларнинг жозибаси, санъаткорларнинг ижрочилик маҳорати жажжи Нигинани батамом ўзига мафтун қилиб олган эди.

Бир куни саҳнада дуторнинг дилтортар навоси қизалоқни сеҳрлаб, ижрочининг маҳоратига дилдан ҳаваси келди. Эҳтимол, ўша кундан бошлаб унинг мусиқага бўлган чексиз муҳаббати уйғонгандир.

Нигина болалик кезларида мактабдан ташқари Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 21-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида мусиқа сирларидан сабоқ олди. Нигинанинг айтишича, ундаги қизиқиш кейинчалик фаолиятга айланишида ота-онасининг эътибори ва кўмаги катта.

– Юртимизда истеъдодли ёшлар имкониятлар бисёр. Шунингдек, уларга маҳоратини оширишда йўл-йўриқ берадиган тажрибали устозлар ҳам оз эмас. Бунга мен фестивалда иштирок этиб амин бўлдим. Танловга барча давлатлардан келган иштирокчилар ўз чолғу асбоблари билан куй ижро этдилар. Аммо бизнинг миллий дутордек оҳанглари самимий, дилтортар чолғу асбоби бўлмаса керак. Бу биргина мени эмас, балки ҳакамлар ҳайъатининг эътирофидир.

Юртимизда Нигинага ўхшаган кўплаб истеъдодли ёшлар халқаро майдонларда фан, санъат, маданият ва спорт соҳасида улкан ютуқларни қўлга киритмоқда. Дарҳақиқат, фарзандларимизнинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантириш, ёшларнинг миллий ва жаҳон мусиқалари ҳамда тасвирий санъат намуналаридан кенг баҳраманд бўлиши учун юртимизда кўплаб қулайликлар мужассам.

Яратилган имкониятлар ва жонкуяр устозларнинг кўмаги билан Нигина Холмирзаева ўтган йили Италиянинг Рим шаҳрида ўтказилган “Примавера раманов” халқаро кўрик танловда мусиқа фестивалида Дутор прима чолғу асбобида “Вингер Лўлилари вариацияси”, “Куба оҳанглари” куйини ижро этди. Шунингдек, Дутор алът асбобида “Табассум” ва “Роҳат” куйини, миллий анъанавий дуторда эса “Самоий дугоҳ” ва “Ражабий” куйлари билан қатнашди. Фестивал давомида қизалоқнинг маҳорати нафақат ҳакамлар ҳайъати, балки кўплаб фестивал иштрокчиларининг олқишига сазовор бўлди.

Теглар:#2016/4

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чақалоқ нега туғма юрак нуқсони билан дунёга келади?Тиббиёт олами

Чақалоқ нега туғма юрак нуқсони билан дунёга келади?

Шу кунларда туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган 2 минг нафар бола давлат томонидан ажратилган 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига юқори технологик операциялар орқали оғир дард

11.05.2023199
Гўдаклар туғма юрак нуқсони билан дунёга келишининг асосий сабаблари нимада?Саломатлик

Гўдаклар туғма юрак нуқсони билан дунёга келишининг асосий сабаблари нимада?

Туғма юрак нуқсонлари ёки умуман туғма аномалияларнинг ривожланишига, асосан, олтита фактор таъсир қилади: – ҳомиладор аёллардаги анемия; – аёлнинг сурункали ёки ўткир инфекцияли к

27.07.2022115
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431