Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Дунёда муваффақият қозонган янгилик энди Ўзбекистонда

13.09.2018
277 марта ўқилди
Дунёда муваффақият қозонган янгилик энди Ўзбекистонда

Халқаро диабет федерациясининг маълумотига кўра дунёда 400 миллион нафардан кўпроқ катта ёшли аҳоли қандли диабетнинг иккинчи туридан азият чекмоқда. Ачинарлиси, уларнинг қарийб ярмида касаллик яширин тарзда кечмоқда. Бу аҳоли ўртасида тиббий профилактика ва скрининг тадбирларини янада ривожлантиришни тақозо этади.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимизда қандли диабетнинг иккинчи турини скрининг қилиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа айни мақсадга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Ушбу лойиҳа доирасида мамлакатда олимлар, маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида касалликни скрининг қилиш методологиясини ўрганиш бўйича экспертлар гуруҳи тузилди. Унинг таркибида дунёнинг таниқли олими Яков Пахомов ҳам бор.

Шу кунларда мамлакатда бўлиб турган Я. Пахомов бошчилигидаги хорижлик нуфузли экспертлар ва мутахассислардан иборат делегация билан соғлиқни сақлаш вазири А. Шодмонов иштирокида учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистонда аҳолига эндокринологик ёрдам кўрсатишнинг бугунги ҳолати, соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, бу жараёнда халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилаётган эътибор хусусида сўз борди. Қандли диабет касаллиги, хусусан, унинг иккинчи турини эрта аниқлашда жаҳон амалиётида қўлланилаётган замонавий усуллар, жумладан, Я. Пахомов томонидан илгари сурилаётган Ўзбекистон аҳолисини қандли диабетнинг иккинчи турига скрининг текширувидан ўтказиш лойиҳаси юзасидан фикрлашилди.

Таъкидланганидек, мазкур лойиҳа жорий йилнинг октябрь ойидан бошланади. Дастлаб Наманган шаҳри ва Тўрақўрғон тумани, Бухоро шаҳри ҳамда Ғиждувон туманларидаги тиббиёт муассасаларида тажриба лойиҳаси амалга оширилади.

– Диабет хасталигининг дастлабки босқичлари деярли сезиларсиз кечади, – касалликларни скрининг қилиш методологиясини ўрганиш бўйича эксперт Яков ПАХОМОВ. – Бу жараёнда шифокор томонидан дастлабки ташхис қўйилгунга қадар 10 йилгача вақт ўтиши мумкин. Натижада касаллик яширин даврда кескин ривожланиши оқибатида беморнинг буйрак, юрак, қон-томир тизими, кўз соҳаси ҳамда бошқа органларида жиддий асоратлар юзага келади. Хасталикка қанчалик кеч ташхис қўйилса, уни даволаш бемор учун ҳам, давлат бюджети учун ҳам катта тиббий-ижтимоий муаммодир. Бу борада энг мақбул ва самарали йўл – касалликни эрта аниқлаш. Бизнинг лойиҳамиз айни шу мақсадга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Теглар:#2018/37#2018/39

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Оёқ томирлари кўкарса…Тиббий сабоқлар

Оёқ томирлари кўкарса…

Қон-томир муаммолари бутун дунёда кенг тарқалган касалликлар сирасига киради. Айниқса, кейинги пайтларда кўпчилик инсонларда варикоз хасталиги тез-тез учрамоқда. Хўш, бунинг асосий

15.05.2024282
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592