Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳин дистонни дунёдаги энг депрессив мамлакат деб тан олди. Маълум бўлишича, Ҳиндистон аҳолисининг 36 фоизи турли даражадаги депрессияга чалинган. ЖССТ бунинг сабаби мислсиз иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар эканини айтмоқда. Яъни, оддий одамларнинг бундай ўзгаришларларни енгиб ўтиши қийин ва натижада улар тушкун ҳолатга тушиб қолишади.
Яқинда АҚШнинг Шимолий Каролина Дюк университети тиббий маркази профессори Стивен Бойл ўзининг кўп йиллик илмий изланишлари натижасини эълон қилди: “Биз феъл-атвор соғлиққа таъсир кўрсатишини илмий жиҳатдан асосладик, – дейди профессор. – Бу таъсирнинг даражасини ҳам тўлалигича англадик”.
Профессорнинг илмий хулосаларига кўра, узоқ яшаш учун одам салбий иллатлардан воз кечмоғи лозим. Жиловланган салбий ҳиссиётлар гастрит, меда-ичак яраси, гипертония, астма касалликлари ривожланиши учун замин яратади ва бир қанча руҳият билан боғлиқ хасталикларни дунёга келтиради.
Агар инсон касб танлашда ўзининг феъл-атвори, қизиқишларини ҳисобга олса, бу энг оқилона танлов бўлади. Чунки, касб-ҳунар ва меҳнат одамга завқ бағишламоғи лозим. Агар аксинча бўлса, ҳар қанча кўп пул тўланмасин, иши унмайди, касалликларга чалиниш хавфи шунча кўп бўлади. Сиз ўзингиз истаган касбни танламадингиз: мусиқа ҳақида орзу қилардингиз, аммо ота-онангиз иқтисодчиликка боришга мажбур қилишган. Севмаган одамингиз билан турмуш қурдингиз ва энди никоҳи омадли бўлган, ҳаёти меҳру муҳаббатга тўла ўтаётган дўстларингизга ҳасад қиласиз. Кўпроқ пул топишни истайсиз, аммо шахсий қобилиятингиз, маълумотингиз ёки оилавий шароитингиз бунга имкон бермайди.
Мана шу учта – касбий, шахсий ва моддий таркибий қисм ҳаётда бизга ё ижобий ҳиссиётларни ёки салбий ноқулайликларни ҳис этишга имкон беради.
Олимлар ўтказган тадқиқотлар натижасига кўра қуйидаги касблар асабийликка олиб келишда “пешқадам” экан:
1-ўрин. Жамоатчилик фаоллари – артистлар, телебошловчилар, сиёсатчилар ва шоу-бизнес юлдузлари. Сабаби – турмуш тарзидан қатъи назар, улар жамоатчилик олдида доим яхши кайфиятда бўлишга мажбур.
2-ўрин. Ижод аҳли – рассомлар, ёзувчилар, журналистлар, режиссёрлар. Бу касбларнинг эгалари аксарият ҳолларда машаққатли ижод қилиб, вақтида дам олмайдилар. Бундан ташқари, уларга бироз манманлик хусусияти хос бўлиб, бу ҳам ортиқча асаббузарликни келтириб чиқаради.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…
Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла
