Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Дунё ва саломатлик (2013-49)

09.12.2013
54 марта ўқилди
Дунё ва саломатлик (2013-49)

Эркаклар ва аёллар мия фаолиятидаги янги фарқлар

АҚШнинг Пенсильвания университети мутахассислари олим Мадхур Ингалхаликар бошчилигида эркак ва аёлларнинг бош мия ярим шарларидаги ўзаро маълумот алмашиниш жараёнини кузатишди.

Олимлар тажриба остидаги кўнгиллиларнинг бош миясини МРТ(магнитрезонанстомограф) ёрдамида текширишди. Тиббий текширув натижаларига кўра миянинг оқ моддасидаги сувнинг аралашишини кузатиш мумкин.

Аниқланишича, кучли жинс вакилларида сигналлар асосан миянинг битта ярим шари ичида узатилар экан. Яна бир янгилик, илгари британиялик олимлар калла суяги тузилиши ва шахсий ҳаётнинг ўзаро боғлиқлигини ўрганишган эди. Экспертларнинг аниқлашларича, эркаклар ўзларига умр йўлдоши танлашда уларнинг юз тузилишига катта эътибор қаратади. Яъни, чўзинчоқ ва гўштдор юзли, квадрат шаклдаги жағга эга аёллар инглиз эркаклари наздида унча кўзга ташланмайди. Аммо уларга кўпроқ назокатли ва боши юмалоқ, шунингдек нозу карашмали аёллар ёқар экан. Бироқ, бундай сифатли аёллар билан турмуш қуришга инглиз эркаклари чўчишар экан.

Денгиз кораллари синган суякларни даволашда қўлланилмоқда

Суонси университети олимлари денгиз коралларини инсон суяк тўқимаси билан мослаштиришга эришдилар. Шуни таъкидлаш жоизки, коралл таркибидаги гидроксиапатит бир неча йиллардан бери суяк тўқимасини кўчириб ўтказишда фойдаланилмоқда.

Аммо, у бутунлай организмда парчаланиб кетмаганлиги сабабли чегараланган миқдорда ишлатилаётган эди. Чунки, бу материал ғовак тузилишга эга бўлгани учун битган суяк қайта синиб ва патоген микроблар кўпайган ҳоллари ҳам кузатилган.

Тадқиқотчилар Хитойнинг жанубий қирғоқ бўйларидаги денгиз коралларидан қисман карбонат кальций ажратиб олдилар. Уни карбонат гидроксиапатит билан аралаштирдилар. Натижада карбонат гидроксиапатит кальций ҳосил бўлди. Бу модда суяк кўчириб ўтказишда қўлланилган. Ҳозирда бу жарроҳлик амалиёти қўлланилган 16 нафар беморнинг аҳволи яхши. Ўтган тўрт ой давомида амалга оширилган анализлар натижаси қониқарли чиқди. Орадан икки йил ўтгач, танага киритилган бу модда бутунлай сўрилиб кетади ва шикастланган суякнинг яхши битиб кетишига ёрдам беради.

Лаборатория сичқонларида ўтказилган тажрибаларга кўра кораллардан ажратиб олинган карбонат гидросиапатит, кальций ҳамда ўзак ҳужайралар кўчириб ўтказилганда карбонатнинг юза қисмида янги суяк тўқимаси пайдо бўлгани кузатилди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241227
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592