Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Дунё курашчилари Шаҳрисабзда гиламга тушади

20.04.2018
64 марта ўқилди
Дунё курашчилари Шаҳрисабзда гиламга тушади

Кураш халқаро ассоциациясидан маълум қилинишича, 19-23 апрель кунлари Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Амир Темур хотирасига бағишланган VII халқаро турнирга мезбонлик қилади.

1992 йилдан буён ҳар 4 йилда ўтказиб келинаётган ушбу мусобақада бу йил дунёнинг 30 га яқин мамлакати полвонлари (эркаклар ўртасида) 73,81,90 ва мутлақ, (аёллар ўртасида) эса 57 ва 78 килограмм вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Халқаро турнирнинг умумий соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этади. Мутлақ вазн тоифасида мусобақа ғолиблигини қўлга киритган курашчи Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10 минг АҚШ доллари билан мукофотланади.

Амир Темур хотирасига бағишланган халқаро турнирнинг мутлақ вазн тоифасида турли йилларда қуйидаги полвонлар ғолиб чиққан:

1992 йил – Абдуқодир Пирматов (Ўзбекистон)

1996 ва 2000 йиллар – Баҳром Авазов (Ўзбекистон)

2004 ва 2008 йиллар – Абдулла Тангриев (Ўзбекистон)

2012 йил – Самижон Убайдуллаев (Ўзбекистон).

Ўзбек кураши Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказиладиган XVIII ёзги Осиё ўйинлари таркибига расман киритилди. Амир Темур хотирасига бағишланган халқаро турнир “Осиё Олимпиадаси” олдидан қитъамиз курашчилари учун муҳим тайёргарлик вазифасини ҳам ўтайди.

Теглар:#2018/16

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Тонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?Спорт

Тонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кам ҳаракатлик оқибатида ҳар йили дунё бўйича 5 миллион киши ҳаётдан кўз юмади. Ана шу рақамларнинг ўзиёқ соғлом турмуш тарзи нақа

26.01.2024243
Чақалоқ нега туғма юрак нуқсони билан дунёга келади?Тиббиёт олами

Чақалоқ нега туғма юрак нуқсони билан дунёга келади?

Шу кунларда туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган 2 минг нафар бола давлат томонидан ажратилган 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига юқори технологик операциялар орқали оғир дард

11.05.2023199
Гўдаклар туғма юрак нуқсони билан дунёга келишининг асосий сабаблари нимада?Саломатлик

Гўдаклар туғма юрак нуқсони билан дунёга келишининг асосий сабаблари нимада?

Туғма юрак нуқсонлари ёки умуман туғма аномалияларнинг ривожланишига, асосан, олтита фактор таъсир қилади: – ҳомиладор аёллардаги анемия; – аёлнинг сурункали ёки ўткир инфекцияли к

27.07.2022115
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105