Баҳор келиб, кунлар исиши Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (ДСЭНМ) ходимлари зиммасига жойларда санитария-эпидемология назоратини янада кучайтириш, умумий ва юқумли касалликларнинг олдини олиш ҳамда инсон саломатлигини сақлаш каби масъулиятли вазифаларни юклади.
Ҳамза туман ДСЭНМда фаолият кўрсатаётган 131 нафар мутахассисларнинг 42 нафарини врачлар, 67 нафарини ўрта тиббиёт ходимлари ташкил этади. Марказда ёш кадрларни тайёрлашда тажрибали мутахассислар иштирокида “Мураббийлар” дастури ишлаб чиқилган бўлиб, мавжуд 12 нафар ёш мутахассисларга тажрибали ходимлар амалий ва методик ёрдам кўрсатиб келмоқда. Жамоамиз ходимларидан Г. Зокирова, Г. Туропова, С. Ибрагимова, К. Ишмуҳаммедова, Д. Каримова, М. Тастемирова, Д. Алимова каби ўз ишига талабчан ходимларнинг меҳнати барчага ибрат бўлмоқда.
Эпидемиология бўлимидаги ўн уч нафар врач-эпидемиолог юқумли касалликларга қарши профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириб келмокда. Эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш, ўта хавфли юқумли ва карантин касалликларининг четдан кириб келишини ва унинг тарқалишининг олдини олиш, ўткир ичак касалликлари, вирусли гепатит, юқори нафас йўллари инфекцияларини камайтириш, қизамиқ элиминацияси ва туғма қизилча синдроми касаллигининг олдини олишда юқори натижаларга эришишга ҳаракат қилмоқдалар.
Туман санитария ҳолатини янада яхшилаш борасида мавзе, маҳалла ва шох кўчалар, хиёбонлар, бозор, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларда тозалаш ишлари амалга оширилди. Кўп қаватли ва хусусий уйлар атрофида ҳамда ирригация тармоқларида сифатли тозалаш ишлар олиб борилмаганлик учун фуқаролар ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ходимларига тегишли тартибда жарималар солинди.
Тошкент шаҳри бўйича сув тошқини хавфининг олдини олишга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор ижросини таъминлаш борасида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Баратхўжа, “Толариқ”, “Қорасув” каналлари бўйида текширувлар ўтказилганда 27 та ноқонуний қурилмалар (молхона, товуқхона, ҳожатхона ва оқава сув қувурлари) аниқланиб, мазкур қурилмалар буздирилди.
Аҳоли саломатлигини сақлаш, ҳудудлар тозалигини сақлаш борасида “Авиасозлар”деҳқон бозори ОАЖ ва унинг шахобчалари ҳудудидаги мева-сабзавот расталарида жорий таъмирлаш, тозалаш ишлари ўтказилди. Бозор ҳудудидаги фавворалар ва мева ювиш мосламалари қайта таъмирланди. Деҳқончилик маҳсулотларини сақлаш учун бозор омборларида доимий тозалаш ишлари ўтказиш таъминланди. Бозор ходимлари янги махсус кийим-бош билан таъминланиб, йил давомида умумий тозалаш ишлари ташкил этилди. Тўртта умумий овқатланиш шахобчаларига санитария-гигиена тавсияномалари берилган ҳолда ҳудуд ва унинг ташқарисида, Сивец кўчасидаги ноқонуний ўрнатилган пештахта ва соябонлар олиниб, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари савдоси тақиқланди.
Умумтаълим мактаблар, мактабгача таълим муассасалар, коллеж ва лицейларнинг санитария, техник ҳолати, юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларни бажарилиши доимий назоратга олинган ҳолда текширишлар ўтказилмоқда ва лаборатория таҳлиллари, МТМ муассасаларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши, ошхоналар ҳолати назорат қилинмоқда.
Айни пайтда туман ҳокимлиги қошидаги эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси билан биргаликда долзарб муаммолар – қўшни давлатлардаги ҳайвон ва одамлар учун хавфли бўлган ўта хавфли юқумли касалликлар ҳолати, уларнинг юртимизда тарқалишининг олдини олиш борасида бир қанча ишлар олиб борилмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
