Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Дори қутингиз шайми?

19.07.2013
66 марта ўқилди
Дори қутингиз шайми?

Ҳар бир оилада дори қути бўлиши керак. Уни тайёр ҳолда ҳам харид қилиш ёки оила аъзоларининг ёши ҳамда саломатлигига қараб ҳар ким ўзи тайёрлаши мумкин. Хонадон дори қутичасида қуйидаги дорилар бўлиши шарт:

"Вишневский" ёки "Ихтиол" малҳами (йирингли яралар учун), ҳароратни тушурувчи ҳапдорилар, яъни ацетилсалицилат кислота (аспирин), парацетамол, йўтал қолдирувчи таблетка, ханталли қоғозлар (горчичник), валериана настойкаси, борний спирт, йод настойкаси, новшадил спирти, бинт, пахта, компресс қоғози, биринчи ёрдам учун боғлов пакети, лейкопластирь, ҳарорат ўлчаш учун термометр, пипетка (томизғич), тонометр ва фонендоскоп (қон босимини ўлчайдиган асбоб), но-шпа бўлиши лозим. Шунингдек бриллиант яшилининг 1 фоизли спиртли эритмаси, калий перманганат кукуни, валидол, нитроглицерин (юрак хуружида қўлланилади) бўлиши керак.

Дори қутида дорилар тартибли равишда сақланиши керак. Унда номаълум дориларни мутлақо сақламаслик лозим. Ҳар қайси шиша идиш ёки қутича устига ичидаги дорининг номи аниқ қилиб ёзиб қўйилиши зарур. Агар дорининг устида бундай ёзувлар бўлмаса уни ташлаб юбориш шарт. Шу билан бирга баъзи дориларнинг ёрлиғида кўрсатиб қўйилган сақлаш муддатига қатъий риоя қилиш зарур. Узоқ сақланиб қолган дориларни, айниқса суюқ дорилар (микстура, экстракт ва бошқалар)ни ишлатмаслик керак. Сабаби бундай махсус тайёрланувчи дориларнинг муддати узоғи билан 10 кунни ташкил этади.

Дорини ишлатишдан аввал унинг ёрлиғидаги кўрсатмаларни ўқиб, сўнг дорининг қачон тайёрланганлиги ва сақлаш муддатига эътибор бериш лозим. Ранги ва таъми ўзгариб қолган, яъни чўкма ҳосил бўлган, хира тортиб қолган дориларни ишлатмаслик керак. Ичиладиган суюқ дориларни суртма дорилардан алоҳида сақлаган маъ­қул. Барча дорилар болалар қўли етмайдиган қуруқ, салқин ва қоронғу жойда сақланиши лозим.

Дори қутидан ташқари уйда беморни парвариш қилиш учун керак бўладиган қу­йидаги буюмлар бўлиши керак. Грелка, муз халтачаси, эсмарх кружкаси (ҳуқна учун) медицина банкалари, резина жгут, кўк чироқли рефлектор, кўзни ювиш учун мўлжалланган стакан бўлиши лозим.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330