Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Донлар маликаси

22.02.2019
34 марта ўқилди
Донлар маликаси

Гречка донлар орасида ҳар томонлама етакчилик қилади. Шунинг учун уни “Донлар маликаси” деб аташади. Россияда гречка узоқ вақтдан бери миллий маҳсулот бўлиб келган. Ҳатто, Шарқий славянлар 13-июнь гречка куни деб нишонлайдилар.

Фойдаси

Ушбу неъматда темир, мис, фосфор, калций, синк,оқсил бор.  Бундан ташқари,  B1, B2, PP ва E витаминларига бой. Органик кислоталарнинг таркибига қараб, гречка овқат ҳазм қилиш учун ижобий таъсир кўрсатади. Кўплаб машҳур парҳезлар мана шу дондан тайёрланади. Ва энг муҳими, гречка - темирнинг энг бой манбаи.Шунингдек, глисемик индекс мавжудлиги  туфайли қандли диабет билан хасталанганлар ҳам тановул қилишлари мумкин. Ўтказилган тадқиқотларга кўра, ушбу маҳсулот  90-120 дақиқа ичида қондаги глюкозани 12-19% га пасайишига сабаб бўлади. Гўшт ва балиқ маҳсулотларини  кам истеъмол қиладиганлар менюларига, албатта, гречкани тез-тез киритишлари керак. Мазкур неъматда,  кўп сонли флавоноидлар борлиги, қонда холестерин миқдорини нормаллаштиради ва саратонга қарши таъсири катта. Қолаверса, донларнинг таркибида тўғри метаболизмни ривожлантирадиган моддалар мавжуд.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330