Франциянинг Лион шаҳрида енгил атлетика бўйича жисмоний имконияти чекланган ва ногирон спортчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Дониёр Солиев кумуш медални қўлга киритди.
Мазкур жаҳон чемпионати спортнинг ушбу тури бўйича нуфузи жиҳатидан Паралимпия ўйинларидан кейин турадиган мусобақа ҳисобланиб, бу йилги жаҳон чемпионатида 99 давлатдан келган 1100 нафар атлетлар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Дониёр Солиев уч ҳатлаб сакраш мусобақаларида 15,06 м. натижа кўрсатиб, кумуш медаль совриндори бўлди.
Эътиборлиси, Дониёр Солиев мазкур йирик спорт анжуманида нафақат ўзининг шахсий рекордини янгилашга, балки 2012 йилги Паралимпия ўйинларининг уч ҳатлаб сакраш мусобақаларида олтин медалга сазовор бўлган спортчининг натижасидан (15,01 м) ҳам юқори кўрсаткични қайд эта олишга муваффақ бўлди.
Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясидан олинган маълумотларга кўра, Франция давлатига йўл олган беш нафар (Дониёр Солиев, Ҳусниддин Норбеков, Миран Сахатов, Фарруҳ Мирзақулов, Аброр Иброҳимов) спортчимиздан уч нафари кучли тўртликдан ўрин эгаллашган ва ушбу муваффақият енгил атлетика спорт турида бугунга қадар қўлга киритилган ютуқларнинг энг йириги ҳисобланади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
СпортСТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?
Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеаларга т
