Ҳурматли ҳамюртлар! Маълумки, қиш фаслида фуқароларнинг иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёжи бирмунча кўпаяди.
Бу ёнғин хавфи ортишига сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2016 йил 7 ноябрдаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрдаги 309-сонли қарорига асосан жорий йилнинг 10 ноябридан 2017 йилнинг 10 январига қадар мамлакатимизда “Ёнғин хавфсизлиги кунлари” ўтказилади. Қарорда кўрсатилганидек, ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, шунингдек, уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш ҳамда ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишдан иборатдир.
Азиз ватандошлар! Сиздан ушбу тадбирда фаол иштирок этишингизни сўраган ҳолда таъкидлаймизки, бу даврда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиб, Сиз нафақат ушбу тадбирнинг фаол иштирокчисига айланасиз, балки бу билан давлат ва ўз шахсий мулкингизни, уй-жойингизни ёнғиндан асраган, шунингдек, яқинларингиз ва фарзандларингиз хавфсизлигини таъминлаган бўласиз.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси “Ёнғин хавфсизлиги кунлари” тадбирларининг ўтказилишида фаол иштирок этган ташаббускор юртдошларимизга олдиндан самимий миннатдорчилик билдиради.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
