“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳамда “Соғлом авлод” газетаси ҳамкорлигида ёшлар ўртасида“Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” деб номланган танловини эълон қилади.
Танлов 2013 йил апрель ойининг - охирги ҳафтасида якунланиб, қуйида берилган саволларга тўғри жавоб йўллаган ғолиблар номи газетада эълон қилинади. Ғолиблар “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирда жамғарма томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Саволлар:
1. Ўзбекистон Республикасининг илк ордени қачон таъсис этилган ва у қандай номланади?
2. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилган сана?
3. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси қайси йўналишларда фаолият юритади?
4. Мамлакатимизда 2000 йил қандай номланган?
5. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этаётган “Саломатлик поезди” асосан юртимизнинг қайси ҳудудларига юборилади?
6. Қайси йил “Баркамол авлод йили” деб номланган?
7. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси томонидан ҳар йили ёш мусиқачилар ўртасида ўтказиладиган кўрик-танловларнинг номини айтинг.
8. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси республика миқёсида қандай спорт мусобақаларини ташкиллаштиради?
9. Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси ҳақида нималарни биласиз?
10. Жамғарма қайси давлат дастурлари лойиҳаларини тузишда кўмаклашган ва амалга оширишда ҳукуматга кўмаклашмоқда?
11. “Она ва бола скрининг” Давлат дастурининг моҳияти нимадан иборат?
12. Жамғарма ҳомийлигидаги “Камалак жилоси” ҳамда “Мафтункор ранглар дунёси” расмлар кўрик-танловларида кимлар иштирок этади?
13. Репродуктив саломатлик нима?
14. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси халқимиз генофондини соғломлаштириш учун қайси давлат Дастурини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда?
15. “Соғлом авлод учун”халқаро хайрия жамғармасининг халқаро ҳамкорлари ҳақида қандай маълумотга эгасиз?
16. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг тиббий йўналишда қандай лойиҳалари мавжуд?
Мазкур саволларга энг яқин алоқа бўлимлари орқали “Соғлом авлод” газетаси таҳририятига ёки жамғарманинг fondsau@yahoo.com, газета таҳририятининг maktub@soglom.uz электрон почталарига юборинг. Танлов бўйича батафсил маълумотни www.soglom.uz сайти орқали ҳам олишингиз мумкин.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятРақамли технология – ёшлар нигоҳида
Инновацион ривожланиш вазирлигига қарашли “XXI asr texnologiyalari” журнали ўқувчи-ёшлар ўртасида “Рақамли технология – ёшлар нигоҳида” номли танлов эълон қилган эди. Турмуш тарзим
ЖамиятТошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олди
Ботаника боғида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумининг очилиши бўлиб ўтмоқда. "Учинчи ренессанс бунёдкорлари" шиори остида ўтказилаётган тадбирда бир қатор учрашувлар, танлов в
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
