Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Дилфуза ШОМАЛИКОВА. ҲИКОЯЛАР

02.03.2015
56 марта ўқилди
Дилфуза ШОМАЛИКОВА. ҲИКОЯЛАР

БАҲОР БИЛАН РАҚС

– Қиш уйқуга кетди. Баҳорнинг кўзи очилди, – бувимнинг овози эшитилди. У гоҳида ўзи билан ўзи гаплашади. Шунда олдига югуриб бораман.

– Куртакларни қара болам, гулга айланаман, деб турибди.

– Вой, дарахтлар ҳам гапирадими?

– Аҳ болам-а, гапириш нима бўпти-я... Кўклам куйини чалса гуллар рақсга тушади.

Бувимнинг гапи тугаши билан онам қўлимдан тутди:

– Бўлақол, кеч қоламиз.

Эшикда боғча опам кутиб олди.

– Тезроқ кирақол, – деб кийимимни алмаштиришга ёрдамлашди.

– Ҳамма ўзига шерик танлади. Сен ҳам ўйлаб тур. Бироздан кейин янги рақс бошлаймиз.

Қарасам, ўртоқларим қўлларини ушлаб олишган: Азиза билан Фурқат, Артур билан Света, Моҳинур билан Шамшод... ҳамманинг шериги бор. Боғча опамиз менга қаради.

– Мен... баҳор билан рақс тушсам майлими? – дедим. Улар жилмайди. Хона бурчагидаги гул тўла саватни кўтардим. Мусиқачи опамиз пианинога қўлларини қўйди. Кейин гулсаватни кўтарганча айландим. Ҳамма қарсак чалди.

БОЛА ОПИЧЛАГАН ЧУМОЛИ

Бувимникига борадиган бўлдик. Уйи узоқ эмас. Катта кўприкдан ўцак бўлди. Чинорнинг ёнидаги кўчадан бешинчи уй. Шундай кўриниб туради – холваранг эшик.

Ойим аввал мени, кейин укамни кийинтирди. Бувимга овқат ҳам олди. Жамшид ойимнинг қўлидан тушмайди, уни кўтарди, овқатни ҳам. Мени қўлимдан етаклади. Кўприкнинг бошига етганимизда тўхтадик. Соябон қилинган жойга ўтирдик. Катта-кичик тошлар орасидан чумолилар кириб-чиқарди.

– Қаранг, ойижон, – деди Жамшид, – чумолиям боласини опичлаб олибди. У қўлларини тиззасига қўйиб, секин-секин чумолининг орқасидан эргашди.

– Вой, – деди сал ўтмай, – боласи тушиб олди. Кички-ина бўлсаям, юришини қаранг. Онасидан қолмаяпти...

– Бўлди, кетдик, – Ойим укамга қўлини узатди, – қани кел-чи...

– Йўқ ойижон, энди мен катта боламан, ўзим юраман. Хўпми?

ГУЛНИНГ ОНАСИ ЧИРОЙЛИМИ?

Менинг ойим ўқитувчи. Бувим – шифокор. Бувимнинг ҳам онаси бор – фақат кампир.

– Ойижон кампирларнинг ҳам онаси бўладими?

– Ҳа, болам.

– Дарахтларниям, қушларниямми?

– Албатта, жамики жониворларниям. Яралган ҳамма мавжудотнинг онаси бўлади...

– Энг чиройли кимнинг онаси?

– Билмасам, болам.

– Гулниям онаси борми?

– Ҳа болам, бор-да онаси.

– У жуда-жуда чиройлими?

Теглар:#2015/9

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.20241123