Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Диареядан сақланинг!

15.07.2017
57 марта ўқилди
Диареядан сақланинг!

Болаларда диарея, яъни ич кетиши ёзнинг иссиқ кунларида кўп учрайди. У тана ҳарорати кўтарилиши, кўнгил айниши, қусиш ва ич кетиши билан бошланади. Узоқ вақт тез-тез ич кетиши оқибатида тана қуруқлашади. Қон айланиши ҳамда юрак ва мия фаолияти бузилади. Бу эса бола ҳаётини хавф остига қўяди.

Шифокор келгунига қадар бемор болага кўпроқ қайнатилган сув ичириш керак. Шу билан бирга, гуруч қайнатмаси, кўк чой, анор пўчоғи қайнатмаси, газсиз маъданли сув ёки қатиқ ичириш мақсадга мувофиқ. Болага суюқликни оз-оздан, тез-тез бериш лозим. Суюқликни бирданига кўп ичирсангиз, қайт қилиши мумкин. Икки ёшли болага ҳар сафар ичи кетганда ярим пиёла, ундан каттароғига бир пиёла суюқлик ичирганингиз маъқул. Ичи кетаётган болага газланган ширин ичимликларни бериш мумкин эмас.

Ширин таомлар ва ичимликлар ич кетишини янаям кучайтириши мумкин. Ич кетиши оқибатида бола суюқлик билан бирга зарур озиқ моддаларни ҳам йўқотади. Шунинг учун уни тез-тез овқатлантириб туринг. Агар бола оч қолса, баттар ҳоли қуриб қолади. Овқатлар қайнатиб пиширилса, осон ҳазм бўлади, меъда-ичак йўлини зўриқтирмайди. Ичи кетаётган болага қовурилган, дудланган ­таомлар ва ширинликлар берманг.

Бемор гўдакни оналар одатдагидан кўпроқ ва узоқроқ эмизиши керак. Она сутида зарур озиқ моддалар ва суюқлик билан бирга касалликка қарши омиллар ҳам бўлади. Врач маслаҳатисиз болага зинҳор антибиотик берманг, чунки билиб-билмай берилган антибиотиклар унинг аҳволини оғирлаштириши мумкин.

Хомлигича истеъмол қилинадиган сабзавот-мевалар, ошкўкларни болага беришдан аввал водопровод сувида, кейин эса қайнатилган сувда яхшилаб чайиш керак. Орасталикка амал қилиш ҳам диареянинг олдини олади. Овқат ейишдан олдин ва ҳожатдан кейин боланинг қўлларини совунлаб ювишга одатлантиринг. Ота-она болада юқорида айтилган белгиларни сезиши билан ўз билганича дори-дармон қилмасдан мутахассис шифокорга мурожаат этиб, унинг маслаҳатига қатъий риоя қилса, диарея (ич кетиши)нинг олди олинган бўлади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330