
Юрак-қон томир касалликларининг ривожланишини ўрганиб чиққан германиялик олимлар депрессия юрак учун худди семизлик ва холестерин кўплиги каби зарарли эканини аниқлади. Текширув натижалари Atherosclerosis ижтимоий журналида эълон қилинди.
Мюнхен институти профессори Карл Хайнц ҳамкасблари билан бирга 45–74 ёш оралиғидаги 3428 нафар эркак беморнинг маълумотларини ўрганиб чиқди ва уларнинг ҳолатини 10 йил давомида кузатиб борди.
Профессорнинг сўзларига қараганда, юрак касалликлари билан боғлиқ энг хавфли омиллар гипертония ва чекиш саналади. Агар бутун аҳоли ҳисобга олинса, депрессия туфайли юзага келган юрак қон-томир касалликлари натижасида юз берган ўлим сони 15 фоизни, холестерин кўплиги, семириш ва чекиш натижасидаги касалликдан вафот этганлар сони эса 8,4 – 21,4 фоизни ташкил этди.
Бундан ташқари, анча вақт олдин олимлар бу боғлиқлик фақат бир томонлама эмаслигини исботлаганди. Оғир касалликларга нисбатан руҳий реакция ҳам беморнинг соғайишини қийинлаштирувчи депрессив касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун тадқиқотчилар бу жиҳатларга ҳам эътибор қаратишни таъкидлайди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
