
2017 йил 8 феврал куни ижтимоий тармоқларда миллий кинематография соҳасида тарқатилаётган ахборотлар “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан мониторинг қилинганда “TIMUR FILM” МЧЖ томонидан суратга олинган “Дайди” номли бадиий филмни жамоатчилик орасида тарғибот қилишда бир қатор қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди, дейилади “Ўзбеккино” миллий агентлиги билдиришида.
Жумладан, мазкур филмнинг трейлери, баннерлари ва чипталари чиқарилиб, уларда машҳур киноактёр Морган Фриманнинг Буюк Британия ва Жанубий Кореялик киноижодкорлар томонидан 2014 йилда ишлаб чиқарилган “Ласт Книгҳтс” (“Сўнгги ритсарлар”) филмида суратга тушган қиёфаси акс эттирилган. Аммо, актёрнинг қиёфаси филмнинг агентликка тақдим этилган нусхасида бўлмаган.
Бироқ, “TIMUR FILM” МЧЖ томошабинларнинг филмга нисбатан талабини кучайтиришга эришиш мақсадида машҳур кино юлдузини филмда суратга тушганлигини билдирувчи ёлғон (чалғитувчи) маълумотлар тарқатиб, истеъмолчиларнинг (томошабинлар) ҳуқуқларини паймол қилган.
Бу ҳолат филмга нисбатан юқори қизиқишни ўйғотиб, уни томоша қилишга бўлган талабнинг сунъий равишда ошишига сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 6-моддаси талабига кўра ишлаб чиқарувчи истеъмолчига ўзи реализатсия қилаётган товарлар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт. Қонуннинг 23-моддасида давлат истеъмолчиларнинг товар сотиб олиши ва ундан фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиши белгиланган.
Шунингдек, “TIMUR FILM” МЧЖ студияси “Дайди” филмида бир қатор хорижий филмлардаги кадрлардан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуни 19-моддаси талабини ҳам бузган. Ваҳоланки, Қонуннинг ушбу моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахслар муайян асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкинлиги белгиланган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
