Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ДАВОН ОШАЁТГАН ЖАВЛОНБЭК

14.11.2015
43 марта ўқилди
ДАВОН ОШАЁТГАН ЖАВЛОНБЭК

Халқимизда “Бола бошдан, ақл ёшдан” – деган нақл бежиз айтилмаган. Тенгдошларимизнинг қизиқишлари, ўзига хос тинимсиз ҳаракатлари боис эришаётган ютуқларини кўриб келажакда қайси касб эгаси бўлишини билиш мумкин. Бахтиёр ака ҳам ўғлининг маҳалладош болалар орасида “мен, мен”, – дея даврага тушишини кўриб келажакда ўз сафдошларининг етакчиси бўладиёв, дея хаёлидан ўтказиб қўйган бўлса керак.

Жавлонбек 10 ёшидан бошлаб спортнинг таекван-до тури билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. У қора белбоғ соҳиби. Бир неча карра Ўзбекистон чемпионатида биринчи ўринни эгаллаб устозлари ва ота-онасининг ишончини оқлади. Жавлонбек фақат таекван-до билангина эмас балки жит кун-до спорт тури билан ҳам астойдил шуғулланмоқда. 2013-йилда Қозоғистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида қат­нашиб Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди. Спорцевар йигитнинг ютуқлари бисёр. У 2014-йилда Бела­рус давлатининг Минск шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам иккинчи ўринга сазовор бўлди.

Жорий йил эса Жавлонбек учун омадли бошланди. У Эстония пойтахти Таллин шаҳрида таекван-до бўйича 15-18 ёшли ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаб бронза медали билан тақдирланди. Шундан сўнг машғулотларга янада зўр берган Жавлонбек Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги халқаро мусобақада ғалаба қозониб олтин медал билан тақдирланди.

Устози Рустам Ҳамроев Жавлонбекнинг меҳнацеварлигидан мамнун. Чунки, ҳар бир машқни астойдил бажараётган шогирдининг келажаги порлоқ эканини устоз дил-дилидан ҳис этади.

– Юртимиз байроғини жаҳон ареналарида янада юксакка кўтарилишига ўз ҳиссамни қўшишни олдимга мақсад қилиб қўйганман. Биз ёшларга берилаётган шундай имкониятлардан унумли фойдаланиб ҳамиша ота-онам, устозларим ишончини оқлашга ҳаракат қиламан, – дейди у.

Айни вақтда Гулистон давлат университети қошидаги 1-сонли Академик лицей ўқувчиси Жавлонбек Ҳамдамов ҳақиқатдан ҳам илм даргоҳимиз фахри. Унга кўпчилик­нинг ҳаваси келади. Билим масканимизда ҳам унга эргашиб бораётган ўқувчилар кўпчилик­ни ташкил этади. Бир сўз билан айтганда лицейимизда саломатлик гарови бўлган спортга эътибор юқори даражада. Шу боис ҳам Жавлонбек сингари спорцевар тенгдошлари­миз кўплаб ютуқларни қўлга киритмоқда.

Теглар:#2015/44

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241179
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221032
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023783