Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Давлат хизматлари агентлиги: эришилган ютуқлар ва истиқболдаги режалар

16.08.2018
171 марта ўқилди
Давлат хизматлари агентлиги: эришилган ютуқлар ва истиқболдаги режалар

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган янги тузилма – Давлат хизматлари агентлиги ва унинг республикамиз бўйлаб жойлашган 201 та Давлат хизматлари марказлари коррупциянинг олдини олишга, халқни давлат идораларидан рози бўлишига хизмат қилмоқда.

Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига қай турдаги хизматлар кўрсатилади?

Кундалик ҳаётда барча инсонлар рўбарў келадиган фарзандларнинг дунёга келиши, болаларни МТМга жойлаштириш, такрорий гувоҳномалар бериш, манзил-маълумот ахборотларни тақдим этиш, хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома олиш, меҳнат органларида фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш, турар жой ва нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектлари бўйича кадастр хизматини кўрсатиш, электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини ўрнатиш, ечиш, қиёслашга ариза бериш, пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисида маълумотнома бериш каби бир неча турдаги хизматлар эндиликда Давлат хизматлари маркази томонидан амалга оширилади. Бу эса нафақат сарф-харажатларни, балки инсон учун қимматли бўлган вақтнинг тежалишига имкон яратади.

Ҳалилилло ТЎРАХЎЖАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори:

– Ўтган 2017 йил давомида агентликнинг ҳудудлардаги марказлари орқали аҳолига жами 120 минг хизмат кўрсатилган бўлса, 2018 йилнинг апрель-июнь ойларини ўзида 1 миллион 35 минг хизмат тақдим этилди. Яна бир жиҳат шуки, ўтган йилда марказларимиз орқали 32 та хизмат турлари ташкил этган бўлсак, ҳозирда улар 100 тага етказилди. Яъни, ушбу хизмат турлари яна уч бараварга ошди. Президентимиз ташаббуси билан республикамизнинг ҳар бир ҳудудида жойлашган Халқ қабулхоналари ҳузурида фаолият юритаётган 1 тадан жами 14 та Давлат хизматлари марказларида эксприментал тарзда халқимиз талаби юқори бўлган қўшимча хизматлар жорий этилди. Бу эса халқнинг оғирини янада енгил қилиш, сансоларликка йўл қўймаслик, мавжуд муаммони бир неча идорага бормасдан, бир жойнинг ўзида ҳал этиш имконини бермоқда. Халқимиз эса бундан мамнун. Эксприментал тарзда жорий этишдан асосий мақсад – талаб юқори бўлган хизматларни аниқлаш, керак бўлса, улардан фойдаланиш тартибини соддалаштириш, келгусида бу хизматларни республикамизнинг барча туман (шаҳар) марказларида жорий этишдан иборат.

2019 йилдан республикамиздаги барча ОТМларга Давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжатлар қабул қилинади

Бу йил абитуриентларнинг ҳужжатларини Давлат хизматлари марказида қабул қилиш эксприментал тарзда Тошкент давлат юридик университетидан бошланди. Берилган маълумотларга кўра топширилган 7 мингдан ортиқ абитуриентларнинг ҳужжатлари билан боғлиқ бирорта ҳам муаммо юзага келмаган. Бу хизматлардан фойдаланиш натижасида эса инсонларнинг маблағи, вақти тежалишига сабаб бўлди.

Нуъмон МУҲАММАДИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директор ўринбосари:

– Ўтган йилда агентликнинг ҳудудий марказларига 1 кунлик аҳоли оқими ўртача 20-40 нафар кишини ташкил этган бўлса, тақдим этилаётган хизмат турларининг ортиши сабабли жорий йилда бу кўрсаткич 350-600 нафарга етди. Давлат хизматлари марказларининг моддий-техник базасини яхшилаш, чекка ва тоғли ҳудудлардаги аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раҳбарияти ва вилоят ҳокимликлари ташаббуси билан ҳар бир туман, шаҳар Давлат хизматлари марказларига биттадан – жами 190 дона “Дамас” автомобили ажратилди. Шу билан бирга, Туркиянинг “ТИKА” ташкилоти билан музокаралар олиб борилиб, жами 20 махсус жиҳозланган “ИСУЗУ” русумли автобуслар грант маблағлари асосида харид қилинди. Ушбу транспорт воситалари ёрдамида олис ҳудудлардаги аҳоли учун “Мобиль давлат хизматлари”, яъни сайёр давлат хизматларини кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилди.

Лекин афсуски, яратилаётган қулайликларни аҳолига тақдим этилишига тўсиқ яратаётган идоралар ҳам йўқ эмас. Аҳолига хизмат кўрсатиш жараёнини таҳлил қилишда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2018 йилнинг 6 ойи давомида 9 мингдан ортиқ қонун бузилишлари аниқланган.

Қонун бузулишларининг 5 мингдан ортиғи ҳокимлик органларига, 776 таси муҳандислик коммуникация тармоқларига улаш, 538 таси қурилиш ва 47 таси кадастр идоралари ҳиссасига тўғри келади. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 4 мингга яқин таъсир чоралари қўлланилиб, 183 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган, 30 нафари вазифасидан озод этилган бўлса, 155 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Теглар:#2018/33

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИСиёсат

ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ

29.12.2022857
ТЎҒРИ-РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ: саломатлик ва узоқ умр кафолатиСиёсат

ТЎҒРИ-РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ: саломатлик ва узоқ умр кафолати

Ҳозирги кунда тўғри-рационал овқатланишга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ҳам

17.03.2021299
Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошландиСиёсат

Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди

“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби

12.12.2022681
Мамлакатимизда коронавирус (COVID-19) инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриладиСиёсат

Мамлакатимизда коронавирус (COVID-19) инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўрилади

Қарорга шарҳ Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил 27 майда “Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коронавиру

31.05.2021265